Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet134/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

Стандартлаштириш деганда мавжуд ѐки бўлажак масалаларига нисбатан умумий ва кўп марта тадбиқ этиладиган талабларни белгилаш орқали маълум сохада энг макбул даражада тартиблаштиришга йуналтирилган илмий – техникавий фаолият тущунилади. Бу фаолият стандартларни ва техникавий талабларни ишлаб чиқишда, нашр этишда ва тадбиқ қилишда намоѐн бўлади. Стандартлаштиришнинг муҳим натижалари одатда маҳсулот, жараѐн ва хизматларнинг белгиланган вазифага мос келиши, савдодаги ғовларни бартараф қилиш ҳамда илмий - техникавий ҳамкорликка кўмаклашишда намоѐн бўлади. Одатда стандартлаштириш объекти сифатида стандартлаштириладиган нарса (маҳсулот, жараѐн, хизмат) тушунилади.
«Стандартлаштириш объекти» тушунчасини кенг маънода ифодалаш учун «маҳсулот, жараѐн, хизмат» иборалари қабул қилинган бўлиб, буни ҳар қандай материалга, таркибий қисмларга, асбоб – ускуналарга, тизимларга, уларни мослигига, қонун – қоидасига, иш олиб бориш услубига, вазифасига, усулига ѐки фаолиятига тенг даражада дахлдор деб тушунмоқ лозим.
Стандартлаштириш ҳар қандай объектнинг муайян жихатлари (хусусиятлари) билан чекланиши мумкин. Масалан, оѐқ кийимга нисбатан ѐндашиладиган бўлса, унинг катта - кичиклиги ва пишиклигини алоҳида стандартлаштириш мумкин.
Стандартлаштириш объекти сифатида хизмат - ҳалқка хизмат қилишни (хизмат шартлари қўшиб) ва корхона ҳамда ташкилотлар учун ишлаб чиқариш хизматини ўз ичига олади. Стандартлаштиришнинг бошқа объектлари фаолиятининг бириктирилган сохаларида Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда Согликни сақлаш Вазирлиги томонидан белгиланади.
Одатда халқаро, минтакавий, миллий стандартлаштириш идоралари мавжуд.
Халқаро стандартлаштириш фаолиятида барча мамлакатларнинг тегишли идоралари эркин ҳолда иштирок этиши мумкин.
Минтақавий стандартлаштириш деганда дунѐ микѐсида биргина жўғрофий ѐки иқтисодий минтакасига қарашли мамлакатларнинг тегишли идоралари учун эркин ҳолда иштирок этишлари мумкин бўлган стандартлаштириш тушунилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling