Texnik o‘lchashlar asoslari


Чизмаларда чегаравий четланишларни белгилаш


Download 0.88 Mb.
bet27/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

4. Чизмаларда чегаравий четланишларни белгилаш.
Чегаравий четланишларни чизмаларда белгилаш қоидаси ЎзРСТ 635-95 да белгиланган. Унга кўра чегаравий четланишлар номинал ўлчамдан кейин унинг ёнига даража кўрсаткичи ва индекс белгиси каби ёзилади (4-расм).
Йиғма чизмаларда даталь ўлчамларининг чегаравий четланишлари каср кўринишида ёзилади. Унда номинал ўлчамдан сўнг каср чизиғи чизилади ва унинг суратига отверстиянинг чегаравий четланишлари, махражига эса валнинг чегаравий четланишлари ёзилади.
4-расм. Йиғма чизмаларда чегаравий четланишларнинг белгиланиши.


5. Допуск ва посадкаларнинг ягона системаси. Деталларни ишлатиш талабларига жавоб берувчи энг кам миқдордаги посадкалар сонини таъминлаш мақсадида допуск ва посадкалар системаси ишлаб чиқарилган.
Допуск ва посадкалар системаси деб стандартлар кўринишида расмийлаштирилган ва маълум қонуният асосида ишлаб чиқилган допуск ва посадкалар мажмуига айтилади. Стандарт допуск ва посадкалардан фойдаланиш ўзароалмашинишни таъминлаб катта иқтисодий самара олиш имконини беради. Хозирги кундаги стандартлар халқаро стандартлаштириш комитаси ISO тавсиясига мувофиқлаштирилган. Машинасозликда допуск ва посадкалар стандарт системаси 3и50 мм ўлчам учун ишлаб чиқилган. Аммо трактор ва автомобилларнинг асосий бирикувчи деталларининг ўлчамлари 500 ммдан ортмаслиги сабабли бу система 500 мм гача ва ундан ортиқ ўлчамлар учун иккига бўлиб тайёрланган. Допуск ва посадкалар ягона системаси қуйидаги кўрсаткичлар билан ифодаланади.
6. Системанинг асоси- Отверция ва вал системалари. Стардартда иккита тенг ҳуқуқли посадка системаси белгиланган. Отверция ва вал системалари.
Отверция системасида отверция асосий детал ҳисобланиб, турли хил бирикмалар вал ўлчамларни ўзгартириш йўли билан олинади. Отверция системасида отверциянинг пастки чегаравий четланиши нолга тенг бўлади (ЕI=0).
Вал системасида вал асосий детал хисобланиб, турли хил бирикмалар отверция ўлчамларини ўзгартириш йўли билан олинади. Вал системасида валнинг юқориги чегаравий четланиши нолга тенг бўлади (es=0).
Бирикмалар ишига допуск ва посадкаларни қайси системада олиниши таъсир этмайди. У ёки бу системани танлаш деталларни тайёрлаш ва уларни йиғиш жараёнининг мураккаблиги, ҳамда берилган қисмни тайёрлаш таннархи орқали аниқланади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling