Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet25/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

Чегаравий ўлчамлар Dmax; Dmin; dmax; dmin - деб шундай ўлчамларга айтиладики, ҳақиқий ўлчами улар оралигида бўлган деталь ишга яроқли бўлади.


2. Допуск, посадка, зазор, натяг ва посадка допуски тушунчалари.
Чегаравий ўлчамлар фарқига допуск T дейилади:
TD = Dmax – Dmin; Td = dmax – dmin.

Допуск – бу интервал бўлиб, унинг оралигида ишга яроқли деталларнинг ҳақиқий ўлчамлари ётади. У доимо мусбат катталик бўлади.

Чизмаларда чегаравий ўлчамлар номинал ўлчамга нисбатан чегаравий четланишлар кўринишида ифодаланади. Чегаравий четланишлар чегаравий ва номинал ўлчамларнинг алгебраик айирмасига тенг бўлади. Улар юқориги ва пастки чегаравий четланишларга фарқланади.


Юқориги четланиш ES, es – энг катта чегаравий ва номинал ўлчамларнинг алгебраик айирмасига тенг:
ES = Dmax – Dn ; es = dmax – dn.

Пастки четланиш EI, ei – энг кичик чегаравий ва номинал ўлчамларнинг алгебраик айирмасига тенг:

EI = Dmin – Dn ; ei = dmin – dn.

Юқоридагилардан допуск юқориги ва пастки чегаравий четланишларни алгебраик айирмасининг абсолют қийматига тенг эканлиги келиб чиқади:

TD = ES – EI; Td = es – ei.

Маълумки бирикмаларда деталлар бир-бирига нисбатан қўзғалувчи ёки қўзғалмас бўлади. Уларнинг бундай бирикишини посадка деган тушунча орқали ифодаланади.

Посадка деб икки деталнинг бирикиш характерига айтилади. Отверстия ва вал ўлчамларининг бир-бирига нисбатан катта–кичиклигига қараб посадка зазорли ёки натягли посадкаларга бўлинади.
Қўзғалувчи бирикмаларда отверстия ўлчами вал ўлчамидан маълум даражада катта бўлади. Бундай посадкани зазорли посадка дейилади, яъни отверстия ўлчами билан вал ўлчамининг мусбат айирмасига зазор S деб аталади:
S = D – d.

Қўзғалмас бирикмаларда эса вал ўлчами отверстия ўлчамидан маълум даражада катта бўлади. Бундай посадкани натягли посадка дейилади, яъни вал ўлчами билан отверстия ўлчамининг мусбат айирмасига натяг N деб аталади:

N = d – D

Зазор ва натягларнинг юқоридаги ифодаларидан қуйидагилар келиб чиқади:

N = – S ёки S = – N

Отверстия ва валларни ҳақиқий ўлчамларининг допуск оралигида сочилиши зазор ва натягларнинг ҳам қийматларини маълум чегаралар оралигида сочилишига олиб келади. Бирикма хусусиятини тахлил қилиш учун зазор ва натягларнинг бу чегара қийматларини билиш керак бўлади. Зазор ва натягларнинг чегара қийматларини қуйидагича аниқлаш мумкин:

Smax = Dmax – dmin = ES – ei;

Smin = Dmin – dmax = EI – es;


Nmax = dmax – Dmin = es – EI;
Nmin = dmin – Dmax = ei – ES.
Посадка допуски T- энг катта ва энг кичик зазор ёки натягларнинг айирмаси орқали ифодаланади:

T= Smax – Smin;

T = Nmax – Nmin.
Шундан
T= Smax – Smin = (Dmax – dmin) – (Dmin – dmax) =
= Dmax – Dmin + dmax – dmin = TD + Td
T = Nmax – Nmin = (dmax – Dmin) – (dmin – Dmax) =
= Dmax – Dmin + dmax – dmin = TD + Td
бўлади.
Булардан посадка допуски отверстия ва вал допусклари йиғиндисига тенг эканлиги келиб чиқади:
T = TD + Td




  1. Download 0.88 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling