5.3 – расм. Анолог ўлчаш асбобларининг структуравий схемаси.
Ўлчаш асбоблари қайси тизимга тааллуқли механизмдан иборат бўлишидан қатъй назар, асбоб қўзғалувчан қисмининг ҳаракатланиши электромагнит майдон энергиясининг ўзгаришига боғлиқ.
Ўлчанадиган катталик таъсири остида ҳосил бўлиб, асбоб кўрсаткичини кўпайиш томонига оғдирувчи момент айлантирувчи момент дейилиб, у умумий ҳолда қуйидагича ифодаланади:
M = dWе /d,
бу ерда, We– электромагнит майдон энергияси, – асбоб қўзғалувчан қисмининг бурилиш бурчаги.
Юқоридаги ифодани (5.1) бошқача кўринишда ёзиш мумкин:
M = F(X1),
яъни айлантирувчи моментни ўлчанадиган катталик ва асбоб қўзғалувчан қисмининг бурилиш бурчаги функтсияси деб қараш мумкин. Ўлчаш асбобининг қўзғалувчан қисмига айлантирувчи моментдан ташқари акс (тескари) таъсир этувчи момент ҳам таъсир этиши лозим. Акс таъсир этувчи момент бўлмаганда эди, асбобнинг стрелкаси шкаласидан четга чиқиб кетган бўлар эди. Акс таъсир этувчи момент айлантирувчи моментга қарама – қарши йўналган бўлиб, қўзғалувчан қисминииг бурилиш бурчаги катталашиши билан ортиши лозим. Акс таъсир этувчи момент М айлантирувчи моментга тенглашгунча (М=М) қўзғалувчан қисм айлантирувчи момент таъсиридан бурилади. Кўп электр ўлчаш асбобларида акс таъсир этувчи момент тортқи, пружина ва осмаларнинг буралиши билан ҳосил қилинади. Бундай қурилмада акс таъсир этувчи момент қўзғалувчан қисмнинг бурилиш бурчагига тўғри пропорсионал бўлади, яъни М = – W,; бу ерда W – тортқи ёки пружинанинг материали ва унинг ўлчамларига боғлиқ бўлган ўзгармас катталик, бу бурчагининг бирлигига 1° ёки 1 радианга мос келувчи момент бўлиб, солиштирма акс таъсир этувчи момент деб аталади.
Асбоб қўзғалувчан қисмининг турғун бурилиш ҳолати айлантирувчи ва акс таъсир этувчи моментларнинг тенглигидан топилади М=М ва у умумий ҳолда қуйидагича ифодаланади:
=
бу ҳолатни 5.4 – расмда кўрсатилган графикдан ҳам кузатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |