Хусусий энергия сарфи. Бу тавсиф ҳам муҳим ҳисобланиб, асбобнинг ўлчаш занжирига уланганидан сўнг киритиши мумкин бўлган хатоликларини баҳолашда аҳамиятли саналади. Айниқса, кам қувватли занжирларда ўлчашларни бажаришда бу жуда муҳимдир.
Хусусий энергия сарфи ўлчаш асбобининг тизимига ва конструктив ишланишига боғлиқ бўлиб, айниқса, кичик қувватли занжирларда ўлчашларни бажаришда жуда муҳимдир.
Ишончлилиги (чидамлилиги) – ўлчаш воситасининг маълум ўлчаш шароитида, белгиланган вақт мобайнида ўз метрологик хусусиятларини (кўрсаткичларини) сақлашидир. Бу кўрсаткичларни чегарадан чиқиб кетиши асбобни лаёқатлиги пасайиб кетганлигидан далолат беради. Ўлчаш асбобининг ишончлилиги, одатда, бузилмасдан ишлаш эҳтимоллиги билан баҳоланади ва тахминан қуйидагича топилади:
= n / n um ,
бу ерда: n – ишончлиликка синалган асбоблар сони; нум – умумий (кўп серияли) ишлаб чиқарилган асбоблар сони.
3. Ўлчаш асбобларининг классификатсияси
Қуйидаги жадвалда ҳозирда ишлатилиб келинаётган ва чиқарилаётган ўлчаш асбобларининг гуруҳлари келтирилган. Одатда, ўлчаш асбобларининг номида ушбу гуруҳ ва модификатсия тартиб рақамлари берилган бўлади.
Қуйидаги схемада ўлчаш асбобларининг классификатсияланиши кўрсатилган (5.2 – расм).
5.2 – расм. Ўлчаш асбобларининг классификатсияланиши.
5.4. Аналог ўлчаш асбоблари, магнитоелектрик, электромагнит, электродинамик ўлчаш асбоблари, уларнинг шартли белгилари
Електромеханик турдаги аналогли ўлчаш асбоблари. Аналогли ўлчаш асбоблари ёки бевосита кўрсатувчи асбоблар электр ўлчашлар ва умуман ўлчаш техникасида кенг ўрин олган асбоблардан ҳисобланади. Бу турдаги асбобларда кўрсатув қайдномаси узлуксиз (функтсионал) равишда ўлчанаётган катталик билан боғлиқликда бўлади.
Бевосита кўрсатувчи электр ўлчаш асбоблари, (хусусан электромеханик асбоблари) икки асосий қисмдан, яъни ўлчаш занжири ва ўлчаш механизмидан иборат деб қараш мумкин ( 5.3 – расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |