Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet6/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

Систематикдеб пайдо бўлиши яхши маълум бўлган хатоликларга айтилади.
Тасодифий – хатоликлар қандайдир маълум бўлган у ёки бу қонуниятларга бўйсунмайдилар.
Қўпол хатоликларга эга ўлчовлар натижалари ноаниқ ўлчов деб қабул қилинади.
Тасодифий хатоликлар ўзининг табиати ва катта-кичиклиги бўйича аввалдан маълум бўлмаган бўлади. Такрорий ўтказилган ўлчовларда улар доимий бўлмайдилар, чунки улар ўлчов жараёнига турли сабабларнинг биргаликда таъсири натижасида пайдо бўлиб, бу сабабларнинг ҳар бири ўзини ҳар ҳил тутади ва бир-бирига боғлиқ эмас.
Бир ҳил ўлчовлардаги тасодифий хатоликларни ҳисобга олиб бўлмайди, аммо айнан бир доимий катталик учун такрорий ўлчовни бир ҳил синчковлик билан ўтказилганда тасодифий хатоликларнинг олинган натижаларга таъсирини систематик ва қўпол ҳатоликларни истисно этган ҳолда маълум бир эҳтимоллик билан баҳолаш мумкин.

Тасодифий хатоликларнинг назарияси математик статистика ва эҳтимоллик назарияси методларига асосланган бўлиб, бир неча бора такрорий ўлчовлар ўтказилганда якуний, охирги натижани аниқлаш имконини беради. Шу сабабли тасодифий хатоликлар теорияси ўлчов асбоблари ишларининг ишончлилиги ва ўлчовларнинг аниқлигини баҳолаш учун кенг қўлланилади.


2-Мавзу. 4 соат



Ўлчаш турлари, ўлчов бирликлари ва катталиклари ҳақида тарихий ва замонавий маълумотлар


Мавзу режаси:
  1. Ўлчаш турлари


  2. Ўлчов бирликлари ва катталиклари ҳақида


  3. Ўлчов ишларидаги хатоликлар




Ўлчаш турлари
Ўлчаш– физик катталикларнинг қийматларини маҳсус техник воситалар ёрдамида тажриба усули билан топишдир.
Кўп ҳолларда ўлчаш жараёнида ўлчанаётган катталикни шундай физик катталик билан таққосланадики, унга 1 га тенг бўлган қиймат берилади ва у физик катталик ёки ўлчов бирлиги дейилади.Ўлчаш натижаси –катталикнинг уни ўлчаш усули билан, масалан, катталикни ўлчов бирлиги билан таққослаш усули ёрдамида топилган қийматидан иборат. Ўлчаш натижасини тенглама кўринишида қуйидагича ёзиш мумкин:
Ўлчанаётган катталикнинг сон қиймати бевосита, физик катталик билан биргаликда ўлчаш усуллари ёрдамида топилади. Амалиётида, илмий текширишларда бирлаштириб ва биргаликда ўлчаш усулларидан фойдаланилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling