Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet9/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

3-Мавзу. 4 соат



ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ ВА ВОСИТАЛАРИ. ЎЛЧАШ ХАТОЛИКЛАРИ

Мавзу режаси:


  1. Ўлчаш турлари ва усуллари


  2. Ўлчаш воситалари ва уларнинг турлари.


  3. Эталонлар, уларнинг табақаланиши.


  4. Ўлчашларнинг сифат мезонлари.


  5. Ўлчаш хатоликларининг табақаланиши.


  6. Мунтазам хатоликлар, уларни камайтириш усуллари.


Таянч иборалар: ўлчаш, ўлчаш усули, ўлчаш жараёни, ўлчаш воситаси, ўлчаш асбоби, ўлчаш хатолиги.



Ўлчаш усуллари ва турлари
Маълумки, ҳар бир соҳада, масалан, электр энергетика, иссиқлик энергетикаси, нефт ва газ саноати ва ҳ.к., ўлчаш ишларини ўтказишга тўғри келади.
Катталикнинг сонли қийматини одатда ўлчаш амали билангина топиш мумкин, яъни бунда ушбу катталик миқдори бирга тенг деб қабул қилинган шу турдаги катталикдан неча марта катта ёки кичик эканлиги аниқланади.
Ўлчаш деб, шундай солиштириш, англаш, аниқлаш жараёнига айтиладики, унда ўлчанадиган катталик физикавий тажриба, яъни эксперимент ёрдамида, худди шу турдаги, бирлик сифатида қабул қилинган миқдори билан ўзаро солиштирилади.
Бу таърифдан шундай хулосага келиш мумкинки: биринчидан, ўлчаш бу ҳар хил катталиклар тўғрисида информатсия ҳосил қилишдир; иккинчидан, бу физикавий экспериментдир; учинчидан – ўлчаш жараёнида ўлчанадиган катталикнинг ўлчаш бирилиги ишлатилишидир. Демак, ўлчашдан мақсад, ўлчанадиган катталик билан унинг ўлчаш бирлиги сифатида қабул қилинган миқдори орасидаги (тафовутни) нисбатни топишдир. Яъни, ўлчаш жараёнида изланувчи катталик, бу шундай асосий катталикки, уни аниқлаш бутун изланишнинг, текширишнинг вазифаси, мақсади ҳисобланади ва ўлчаш объекти иштирок этади. Ўлчаш объекти (ўлчанадиган катталик) шундай ёрдамчи катталикки, унинг ёрдамида асосий изланувчи катталик аниқланади, ёки бу шундай қурилмаки, унинг ёрдамида ўлчанадиган катталик солиштирилади.
Қуйидаги расмда ўлчаш жараёнининг ташкил этувчилари ифодаланган (4.1 – расм).
Шундай қилиб, учта тушунчани бир – биридан ажрата билиш керак; ўлчаш, ўлчаш жараёни ва ўлчаш усули.
Ўлчаш – бу умуман ҳар хил катталиклар тўғрисида информатсия қабул қилиш, ўзгартириш демакдир. Бундан мақсад изланаётган катталикни сон қийматини қўллаш, ишлатиш учун қулай формада аниқлашдир.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling