Texnik o‘lchashlar asoslari


Мунтазам хатоликларни камайтириш усуллари


Download 0.88 Mb.
bet17/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

4.6. Мунтазам хатоликларни камайтириш усуллари
Умуман, мунтазам хатоликни йўқотиш йўли аниқ ишлаб чиқилмаган. Лекин, шунга қарамай, мунтазам хатоликни камайтиришнинг баъзи бир усуллари мавжуд:
1. Хатоликлар чегарасини назарий жиҳатдан баҳолаш, бу услуб ўлчаш услубини, ўлчаш аппаратурасининг тавсифларини, ўлчаш тенгламасини ва ўлчаш шароитларини таҳлил қилишга асосланади. Масалан: ўлчаш асбобининг параметрлари ва текширилаётган занжирнинг иш ҳолатини билган ҳолда биз унинг тузатмасини (хатолиги) топишимиз мумкин. Хатолик, бунда, асбобнинг истеъмол қилувчи қувватидан, ўлчанаётган кучланишнинг частотасини ошишидан ҳосил бўлиши мумкин.
2. Хатоликни ўлчаш натижалари бўйича баҳолаш. Бунда ўлчаш натижалари ҳар хил принсипдаги усул ва ўлчаш аппаратурасидан олинади. Ўлчаш натижалари орасидаги фарқ – мунтазам хатоликни характерлайди. Бу услуб юқори аниқликдаги ўлчашларда ишлатилади.
3. Ҳар хил тавсияларга эга бўлган, лекин бир хил физикавий принтсипда ишлайдиган восита ёрдамида ўлчаш усули. Бунда ўлчаш кўп маротаба такрорланиб, ўлчаш натижалари мунтазам статистика усули ёрдамида ҳам ишланади.
4. Ўлчаш аппаратурасини ишлатишдан олдин синовдан ўтказиш. Бу усул ҳам аниқ ўлчашларда ишлатилади.
5. Мунтазам хатоликларни келтириб чиқарувчи сабабларни йўқотиш усули. Масалан: ташқи муҳит ҳарорати ўзгармас қилиб сақланса, ўлчаш воситасини ташқи майдон таъсиридан ҳимоялаш мақсадида экранлаштирилса, манба кучланиши турғунлаштирилса (стабиллаштирилса).
6. Мунтазам хатоликни йўқотишнинг махсус усулини қўллаш. Бу усул нисбатан кенгроқ тарқалган усуллардан бўлиб, ўрин алмаштириш, дифференсиал усул, симметрик кузатишлардаги хатоликларни компенсатсиялаш усуллари бунга мисол бўла олади.
Такрорлаш учун саволлар:

1. Ўлчашга таъриф келтиринг ва уни изоҳлаб беринг.


2. Ўлчаш объектларига мисоллар келтиринг.
3. Ўлчашларнинг қандай турлари бор. Уларга мисоллар келтиринг.
4. Ўлчаш усулларини изоҳлаб беринг.
5. Ўлчов ва ўлчаш асбобларининг фарқи қандай?
6. Ўлчаш хатолиги нима ва унинг қандай турларини биласиз?
7. Эталон яратилишининг асосий сабаблари нимада деб ўйлайсиз?
8. Мунтазам хатоликларни камайтиришнинг усулларини айтинг.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling