Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet18/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

4 – Мавзу. 2 соат


Ўлчов воситалари ва уларнинг метрологик кўрсаткичлари. Машинасозликдаги техник назоратининг асосий масалалари.
Маъруза режаси:
  1. Ўлчаш аниқлигини баҳолаш.


  2. Ўзароалмашувчанлик тушунчаси ва унинг турлари.


  3. Деталларни тавсифловчи асосий параметрлар. Ўлчамларнинг оғишлари.




Ўлчаш- бу техник восита ёрдамида физик катталик қийматини аниқлашдир. Техник воситадан фойдаланилганлиги учун ўлчаш техник ўлчаш деб номланади. Техник ўлчаш икки хил мақсадда бажарилади ׃ бевосита физик катталик қийматини аниқлаш ва ўлчаш тўғри ёки нотўғри бажарилганлигини текшириш.
Техник ўлчаш воситаларининг турлари. Ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда ўлчашнинг қабул қилинган ягона системаси ва ўлчаш аниқлиги катта аҳамиятга эга.
"Давлат техник ўлчаш системаси" бўйича барча ўлчаш жиҳозлари қуйидаги турларга бўлинади:


  1. Эталонлар – юқори аниқликда ўлчаш, ўлчов бирлигини сақлаш ва таъминлаш учун хизмат қилади. Эталонларга метр прототипи, бирламчи, иккиламчи ва учламчи эталонлар киради.


  2. Намунавий ўлчовлар – лаборатория ва завод ўлчаш асбобларини тайёрлаш, уларнинг бирлигини таъминлаш ва текшириш учун хизмат қилади. Намунавий ўлчовлар уч хил разрядда бўлади. Уларга текис параллел ўлчаш жихозлари киради.


  3. Цех ўлчов ва приборлари – буюмларни ўлчаш, текшириш ва уларни ишга яроқлигини аниқлаш учун хизмат қилади. Ҳамма ўлчов асбоблари ўзидан юқори даражадаги ва аниқликдаги ўлчов асбоблари ёрдамида текширилади ва созланади.

Ўлчашни бевосита амалга ошириш учун қуйидаги ўлчаш воситаларидан фойдаланилади.


а) Ўлчовлар. Уларга текис параллел узунликни ўлчаш жиҳозлари, бурчак ўлчаш жиҳозлари, калибрлар киради.
б) Ўлчаш асбоблари ва приборлари. Улар узунлик бирлигига нисбатан ўлчашни амалга оширади ёки ўлчаб уни узунлик бирлигидан қанчага катта ёки кичиклигини солиштирилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling