Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet20/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

Ўлчаш усуллари. Ўлчаш қоидаларига амал қилган ҳолда ўлчаш жихозларидан фойдаланишга ўлчаш усуллари дейилади. Ўлчаш усулларига қуйидагилар киради׃


  1. Абсолют усул – бунда ўлчанаётган миқдорнинг қиймати ўлчаш асбобининг шкаласидан тўғридан-тўғри аниқланади.


  2. Нисбий усул – бунда ўлчов асбоби ўлчанаётган миқдорни маълум бир ўлчамдан қанчага фарқ қилишини кўрсатади. Ҳақиқий ўлчам маълум ўлчамга ўлчов асбоби шкаласининг кўрсаткичи қийматини алгебраик қўшиш натижасида аниқланади.


  3. Тўғридан – тўғри аниқлаш усули – бунда деталнинг ҳар бир ўлчами уни ўлчов асбоби ёрдамида тўғридан – тўғри ўлчаш ёрдамида аниқланади.


  4. Четдан аниқлаш () усули – бунда деталнинг бирон бир ўлчами унинг бошқа ўлчамларини аниқлаб, сўнг математик ҳисоблаш йўли билан аниқланади.Масалан ׃ айлана узунлиги детал диаметрини ўлчаб уни l=D ифода орқали ҳисоблаб топилади.


  5. Контактли усул – бунда деталниг ўлчанадиган юзаси билан ўлчов асбобининг ўлчаш юзаси бир – бирига тегиб туриши натижасида ўлчаш бажарилади.


  6. Контактсиз усул – бунда ўлчаш ўлчов асбоби ўлчаш юзасига тегмасдан бажарилади.


  7. Дифференциал (элементлари бўйича ўлчаш) усули – бунда деталнинг ҳар бир элементи алоҳида ўлчаниб, у ҳақида умумий хулоса қилинади.


  8. Комплекс усул – бунда деталнинг бир неча асосий ўлчамлари махсус ўлчов асбоблари билан жиҳозланган қурилма орқали бир вақтнинг ўзида ўлчаниб, у ҳақида дарҳол умумий хулоса қилинади.


2. Ўзароалмашувчанлик тушунчаси ва унинг турлари.
Машина ва асбоб-ускуналарни аниқ ва сифатли тайёрлаш, уларни мустаҳкам ва узоқ муддат бузилмасдан ишлашини таъминлаш хозирги замон техника тараққиётининг асосий йўналишларидан биридир. Бу йўналишда техникани ривожлантириш уларни тайёрлашда замонавий усулларни, ўзароалмашувчанлик назариясини ва ўлчаш-назорат қилиш қуролларини қўллаш йўли билан амалга оширилади. Ўзароалмашувчанлик фақат детал ёки бирикма тайёрлашга қўйилган техник талаб бўлмасдан, у машиналар конструкциясини яратиш, ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва ремонт қилиш ҳамдир. Демак замонавий машиналар ишлаб чиқариш, улардан фойдаланиш ва ремонт қилиш деталларнинг, йиғма бирикмаларнинг ва агрегатларнинг ўзароалмашувчанлик тамойилларига асосланади.
Деталлар, қисмлар ва агрегатларни йиғишда, улар ҳеч қандай қўшимча ишловсиз машинадаги ўз ўрнини эгаллаб, ўзининг вазифаларини техник талабга асосан бажара олиш хусусиятига ўзароалмашувчанлик дейилади.
Юқоридагидан бу деталлар қандайдир қоидаларга, талабларга мос равишда тайёрланган ёки бошқача қилиб айтганда стандартлаштирилган бўлиши кераклиги келиб чиқади. Шунинг учун ўзароалмашувчанлик стандартлаштиришга асосланади ва ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг муҳим қоидаларидан бири ҳисобланади.
Ўзароалмашувчанликни амалга ошириш учун қуйидаги шарт ва талабларга риоя этиш керак:
  1. машиналар конструкциясини яратишда тўғри ва рационал йўлни танлаш;


  2. лойиҳа ва чизмаларни тўғри тайёрлаш;


  3. ишлаб чиқариш технологиясини иқтисодий асосланган ва рационал тузиш;


  4. детал тайёрлашда ва уларни йиғишда технологик жараёнга амал қилиш;


  5. ўлчаш бирлиги ва аниқлигини таъминлаш;


  6. стандартларга асосланиш ва риоя қилиш.


Тўла ўзароалмашувчанлик биринчи марта ΧVΙΙΙ асрда ўқ отиш қуроллари ишлаб чиқаришда қўлланилган. Бу ерда ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларига қараганда олдинроқ кўплаб ишлаб чиқариш ташкил этилган. Бунинг асосий сабаби уруш ҳолатида техникадан фойдаланиш ва уларни ремонт қилишда ўзароалмашувчанлик тамойилларини амалга ошириш айниқса қаттиқ талаб этилган.


ΧΙΧ аср охири ва ΧΧ аср бошларида ўзароалмашувчанлик тамойиллари умумий машинасозликда дастгоҳлар ва тикув машиналари ишлаб чиқаришда кенг қўлланила бошлади. Кейинчалик, халқ хўжалигида техниканинг кескин ривожланиб бориши, ўзароалмашувчанлик соҳасида назарий ва амалий тадқиқотлар олиб борилишига сабаб бўлди. Олиб борилган илмий тадқиқотлар ва машинасозлик заводларида тўпланган тажрибалар натижасида допуск ва посадкаларнинг тартибли тизимини ишлаб чиқишга эришилди.
1932 йилдан бошлаб барча давлатлар ўзароалмашувчанлик соҳасидаги стандартлари ва қўшимчаларини "Халқаро стандартлаштириш ташкилоти" ИСО тавсияларини ҳисобга олиб туза бошладилар. ИСО допуск ва посадкалар тизимига ўтилишининг асосий сабаби халқаро техник-иқтисодий алоқаларнинг кескин ривожланиши бўлди.
ЎзРСТ 1.7 да Ўзбекистонда халқаро стандартларни тўғридан-тўғри қўлланилиши белгилаб қўйилган. Шунга асосан қабул қилинган «ЎзРСТ 635-95 Ўзароалмашувчанликнинг асосий меъёрлари. Допуск ва посадкаларнинг ягона тизими.» тўғрисидаги давлат стандарти ИСОнинг шу соҳадаги стандартларига тўла мос келади.
Ўзароалмашувчанлик ҳозирги замон машинасозлигида ишлаб чиқариш маданиятини оширишнинг асосий воситасидир. Йиғиш цехидаги конвеернинг охирида тайёр машинанинг юриб чиқиб кетиши фақат ўзароалмашувчанлик қоидаларига амал қилинганлиги учунгина мумкин бўлди. Бундай мутаносибликка йиғишда деталларга ҳар қандай қўшимча ишлов бериш ишларига чек қўйиб, яъни йиғишда тўла ўзароалмашинувчи детал, бирикма ва агрегатлар қўлланилиб эришилади.
Ўзароалмашувчанлик машиналардан фойдаланишни соддалаштиради. Машиналарни ремонт қилишда кўпинча синган ёки ейилган деталлар бошқа ўзароалмашинувчи деталга алмаштирилади. Буларнинг барчаси ишларни соддалаштиради, иш унумини оширади ва оқибатда юқори иқтисодий самара беради.
Ўзароалмашувчанликнинг бир неча турлари мавжуд: тўла, тўла бўлмаган, ташқи, ички ва функционал.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling