Texnik o‘lchashlar asoslari


Ўлчаш хатоликларининг табақаланиши


Download 0.88 Mb.
bet15/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

4.5. Ўлчаш хатоликларининг табақаланиши
Ўлчаш хатолигиўлчаш натижасини чинакам (ҳақиқий) қийматдан четлашувини (оғишувини) ифодаловчи ўлчашнинг сифат мезони.
Ўлчаш хатоликлари турли сабабларга кўра турлича кўринишда намоён бўлиши мумкин. Бу сабаблар қаторига қуйидагиларни киритишимиз мумкин:
– ўлчаш воситасидан фойдаланишда уни созлашдан ёки созлаш даражасини силжишидан келиб чиқувчи сабаблар;
– ўлчаш объектини ўлчаш жойига (позитсиясига) ўрнатишдан келиб чиқувчи сабаблар;
– ўлчаш воситаларининг занжирида ўлчаш маълумотини олиш, сақлаш, ўзгартириш ва тавсия этиш билан боғлиқ сабаблар;
– ўлчаш воситаси ва объектига нисбатан ташқи таъсирлар (ҳарорат ёки босимнинг ўзгариши, электр ва магнит майдонларининг таъсири, турли тебранишлар ва ҳоказолар)дан келиб чиқувчи сабаблар;
– ўлчаш объектнинг хусусиятларидан келиб чиқувчи сабаблар;
– операторнинг малакаси ва ҳолатига боғлиқ сабаблар ва шу кабилар.
Ўлчаш хатоликларини келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилишда энг аввало ўлчаш натижасига салмоқли таъсир этувчиларини аниқлаш лозим бўлади.
Ўлчаш хатоликлари у ёки бу хусусиятига кўра қуйида келтирилган турларга бўлинади (4.7 – расм):

4.7 – расм. Ўлчаш хатоликларининг турларга бўлиниши.


Абсолют хатолик. Бу хатолик катталик қандай бирликларда ифодаланаётган бўлса, шу бирликда тавсифланади. Масалан, 0,2 В; 1,5 мкм ва ҳ.к. Мутлақ хатоликни қуйидагича аниқланади:
Δ = А – хch А – хх;
Бунда: А – ўлчаш натижаси;
хch – катталикнинг чинакам қиймати;
хх – катталикнинг ҳақиқий қиймати.
Абсолют хатоликни тескари ишора билан олинган қиймати тузатма деб аталади:
Δ=kt;
Одатда, ўлчаш асбобларининг хатолиги келтирилган хатолик билан ҳам белгиланади.
Абсолют хатоликни асбоб кўрсатишининг энг максимал қийматига нисбатини ак мах фоизларда олинганига келтирилган хатолик деб аталади:

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling