Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига
қўйиладиган талаблар
«Ўлчов воситаларини хисоблаш ва констукциялаш» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида талаба:
- ўлчаш ва ўлчовчи қурилмаларни, аниқлик синфини ва ўлчовчи қурилмаларни хатосини аниқлашни, ўлчаш турлари, ўлчов бирликлари, ўлчаш усуллари ва хатоликлари, машинасозликда техник назоратнинг асосий масалалари, ўлчаш воситаларининг аниқлик класлари, метрологик тавсифлари ва турлари, рақамли ўлчаш воситалари, ўлчаш техникасининг хозирги кундаги холати, харорат, босимни ўлчаш, ахборотларни масофага узатишнинг замонавий усулларини билиши керак;
-кўп қўлланиладиган ўлчаш қурилмаларини ишлаш усулларини ва қўллаш усулларини, технологиядан келиб чиққан ҳолда ўлчанаётган катталикни ўлчаш усулини аниқлаш, технология талабларидан келиб чиққан ҳолда, ўлчаш қурилмаларини танлаш бўйича кўникмаларга эга бўлиши керак;
-тизимни қаноатлантирувчи сигнал ўзгартиргичларни танлашни, ўлчов асбобларини текшириб, унинг хатоликларини ҳисоблаб, аниқлик синфига мослигини, ўлчов асбобларининг чизмаларини ўқиш ва таҳлил этиш, ўлчаш усули ва ўлчаш асбобларини технологик жараён талабларидан келиб чиқиб танлаш малакаларига эга бўлиши керак.
Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
« Ўлчов воситаларини хисоблаш ва констукциялаш » фани танлов фанлари блокига кириб, 5- ва6-семестрларда ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий-илмий (олий математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари), умумкасбий (электротехника ва электр юритмалар, электроника ва ҳ.к.) ва ихтисослик фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Технологик жараёнларни қандай кетаётганлигини назорат қилиш вазифаси ўлчов асбобларига юклатилган. Маълумки, бошқариш асоси ахборотдир. Ўлчов асбоблари технологик параметрларни хар бир вақтдаги қийматларини ўлчаб, бошқариш тизимларига жараён тўғрисида маълумот бериб борадилар. Шунинг учун ушбу фан таълим йўналишининг асосий фанларидан бири ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |