Мустақил ишни ташкил этишнинг
шакли ва мазмуни
Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг ҳусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
•дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
•тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
• автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан
ишлаш;
•талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;
• масофавий (дистанцион) таълим.
Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:
Асосий ва қўшимча хатоликлар.
Тасодифий хатоликлар;
Босимни ўлчашда қўлланиладиган электр манометрлар;
Сарфни ўлчашда қўлланиладиган ультратовуш сарф ўлчагичлар;
Деполяризацион физик-кимёвий газоанализаторлар;
Магнито-механик газоанализаторлар;
Потенциометриянинг назарий асослари;
Автоматик титрометрлар.
Дастурнинг информацион-услубий таъминоти
Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилиши назарда тутилган.
- технологик параметрларни ўлчаш усулларини тушунтиришда тегишли маъруза дарсларида замонавий компютер технологиялари ёрдамида презентацион ва электрон-дидактик технологияларидан фойдаланиш;
- амалий машғулотларда ақлий хужум, гурухли фикрлаш педагогик технологияларидан фойдаланиш;
- тажриба машғулотларида кичик гурухлар мусобақалари, гурухли фикрлаш педагогик технологияларини қўллаш назарда тутилади.
Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув
қўлланмалар рўйхати
Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
Исматуллаев Н.Р. Метрология стандартлаштириш ва сертификатлаштириш : Дарслик / –Тошкент: ТДТУ. 2001.
Исматуллаев П.Р, Қодирова Ш.А. Метрология асослари : ўқув қўлланма / - Тошкент,2012
Орипов А.В, Орипова Ф. Ўзаро алмашувчанлик стандартлаштириш ва техник ўлчовлар : дарслик / - Тошкент, Ўқитувчи 2001.
Нуриев К.К, Найитов Ф. Ўзаро алмашувчанлик метрология ва стандартлаштириш: дарслик / Тошкент, Ўзбекистон 2005.
Do'stlaringiz bilan baham: |