Texnik o‘lchashlar asoslari


в) Универсал ўлчаш асбоблари


Download 0.88 Mb.
bet19/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

в) Универсал ўлчаш асбоблари. Улар турли ўлчамларни ўлчай олади.
г) Махсус ўлчаш воситалари. Улар текислик, профил, резбақадами ва бошқаларни ўлчашга мўлжалланган бўлади.
д) Ўлчаш қурилмалари. Улар ўлчашни амалга ошириш ва унинг қийматини аниқлашни осонлаштиришга мўлжалланган ўлчов асбоблари ва қўшимча жиҳозлардан ташкил топган бўлади.
е) Ўлчаш системаси. Улар ўлчаш қурилмаларидан кўра такомиллашган бўлиб, олинган натижаларни автоматик қайта ишлаш, узоқ масофага узатиш ва автоматик бошқариш системасида бошқариш каби қўшимча қурилмалардан ташкил топган бўлади.
Ўлчов асбобларининг асосий метрологик кўрсаткичлари. Ўлчашни бажариш учун ўлчов асбобларини танлашда қуйидаги метрологик кўрсаткичлар катта аҳамиятга эга.


  1. Кўрсаткич чегараси – бу ўлчов асбоби шкаласининг боши ва охири орасидаги қийматидир.


  2. Ўлчаш чегараси – бу ўлчов асбобининг руҳсат берилган ўлчаш чегарасидир.


  3. Шкала бўлагининг узунлиги – бу ўлчов асбоби шкаласининг иккита ёнма – ён штрих чизиғи орасидаги масофадир.


  4. Шкала бўлагининг қиймати – бу ўлчанаётган катталикнинг ўлчов асбоби шкаласининг бир бўлаги кўрсатган қийматидир ёки ўлчов асбоби шкаласи бир бўлагининг "мм"лардаги қийматидир(салмоғи).


  5. Ўлчаш аниқлиги – ўлчаш натижасида ўлчов асбоби таъминлай оладиган аниқлик қийматидир.


  6. Сезгирлик – бу ўлчаш асбобининг кўрсаткичини ўзгартира оладиган ўлчаш юзасининг энг кичик силжишидир.


  7. Узатиш сони – бу шкала бўлагининг узунлиги билан унинг қиймати орасидаги қийматдир.


  8. Ўлчаш асбобининг хатолиги – бу ўлчаш асбобининг кўрсаткичи билан ҳақиқий ўлчаш орасидаги фарқдир.


  9. Ўлчаш хатолиги – хатоликни келтириб чиқарувчи барча кўрсаткичлар (кўз хатолиги, ўлчаш асбобининг хатолиги, ўрнатишдаги хатолик, ўлчашдаги хатолик, температура таъсирида ҳосил бўлувчи хатолик ва бошқалар)нинг йиғинди хатолиги.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling