Texnik o‘lchashlar asoslari
Деталларни тавсифловчи асосий параметрлар
Download 0.88 Mb.
|
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org
3.Деталларни тавсифловчи асосий параметрлар.
Машиналарнинг сифати ва биринчи навбатда уларнинг пухталиги ва узоқ муддат ишлаши уларни тайёрлаш ва таъмирлаш жараёнида қайта тиклашда кўп жиҳатдан ишлов бериш аниқлигига боғлиқ бўлади. Машиналарни лойихалашда конструктор ҳар бир деталь учун маълум шакл ва ўлчамларни белгилайди. Деталлар ясси, цилиндрик, конуссимон, сферик, эвольвента каби сиртлар билан чегараланган геометрик шаклларга эга бўлади ва улар деталнинг керакли ишлатиш хусусиятларини таъминлайди. Ўлчамлар эса деталнинг катта-кичиклиги ва шаклини белгилаган ҳолда вазифасига кўра, унинг юза, ўқ, чизиқ ва нуқталарининг бир-бирига нисбатан ўзаро жойлаштириб механизмнинг тўғри ишлашини таъминловчи мослаштирувчи ўлчамларга, детални тайёрлаш ва унинг ўлчамларини назорат қилишга мўлжалланган технологик ўлчамларга, деталларни лойихалаш, тайёрлаш ва уларни ишлатиш талабларига мос равишда белгиланувчи номиналь, ҳақиқий ва чегаравий ўлчамларга эга бўлади. Амалда конструктор томонидан белгиланган шакл ва ўлчамга эга бўлган детални тайёрлаб бўлмайди. Ёки бошқача қилиб айтганда, тайёр деталнинг ўлчамлари ҳар доим унинг чизмасидаги ўлчамларидан фарқ қилади. Ушбу четга чиқишлар аниқликнинг ўлчам, шакл, жойлашиш ва юза ғидир-будирлиги каби кўрсаткичлари билан баҳоланади. Ўлчамларнинг оғишлари. Маълумки, машина ва механизмлар бир-бирига нисбатан маълум вазиятда жойлашган қатор деталлардан ташкил топган бўлади. Машина ва механизмда бир-бири билан ёнма-ён жойлашиб бирикиш юзасига эга бўлган икки деталга бирикма дейилади. Иккала детал бирикиш юзасининг ўлчами номиналь ўлчам деб аталиб, у конструктор томонидан белгиланади. Белгиланган ўлчам асосида тайёрланган деталнинг ҳақиқий ўлчами номиналь ўлчамдан фарқ қилади. Шунинг учун деталларни ишга яроқлилигини таъминлаш мақсадида энг катта ва энг кичик чегаравий ўлчамлар белгиланади. Ҳақиқий ўлчами улар орасида бўлган детал ишга яроқли бўлади. Детал ҳақиқий ўлчамининг номиналь ўлчамдан четга чиқишини ўлчамларнинг оғиши деб юритилади. Чегаравий ўлчамларнинг номиналь ўлчамдан фарқига чегаравий оғишлар ёки чегаравий четланишлар деб юритилади. Ўлчамларнинг оғишлари детлларнинг аниқлик кўрсаткичи ҳисобланиб, уларнинг катта ёки кичиклиги машина ёки механизмларнинг муҳим кўрсаткичларидан бири бўлган узоқ муддат бузулмай ишлашига катта таъсир кўрсатади Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling