Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet24/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

6-маъруза. 4 соат
Маъруза мавзуси: Допуск ва посадка тўғрисидаги асосий тушунчалар.
Маъруза режаси:
  1. Бирикма тушунчаси, номинал, ҳақиқий ва чегаравий ўлчамлар


  2. Допуск, посадка, зазор, натяг ва посадка допуски тушунчалари.


  3. Допуск майдонларини график усулда кўрсатиш.


  4. Чизмаларда чегаравий четланишларни белгилаш.





1.Бирикма тушунчаси, номинал, ҳақиқий ва чегаравий ўлчамлар.
Маълумки, халқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг барча соҳасини машина ва механизмларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу машина ва механизмлар турли шакл ва ўлчамларга эга бўлган бир нeчтадан тортиб то ўн ва юз минглаб, ҳатто ундан ҳам ортиқ деталлардан ташкил топган бўлади. Бу машиналардаги деталлар бир-бирига нисбатан маълум вазиятда жойлашиб бирикма ҳосил қилади.
Бирикма деб деталларнинг машиналарда бир-бирига нисбатан маълум вазиятда жойлашишига айтилади. Машиналарнинг техник талаблар асосида нормал ишлаши учун ундаги деталлар бир-бирига нисбатан қўзғалувчи ёки қўзғалмас қилиб бириктирилади. Шу билан бирга деталларнинг баъзилари иккинчи деталь билан ички ёки ташқи юзаси билан бирикади.
Иккинчи деталга ички юзаси билан бирикувчи детални отверстия, ташқи юзаси билан бирикувчи детални вал деб аталади.
Отверстия ва вал тушунчалари шартли бўлиб, у фақат текис цилиндрик бирикмалар учунгина тегишли эмас. Масалан, шпонканинг вал билан бирикма-сида шпонка вал бўлади, валдаги шпонка уяси эса отверстия бўлади (1-расм).

1- расм. Ички ва ташқи юзаси билан бирикувчи деталларга мисоллар.


Бирикма ҳосил қилувчи деталлар ўлчамлари билан характерланади. Ўлчам – чизиқли катталик (диаметр, узунлик, баландлик ва ҳoказо )нинг қабул қилинган бирликдаги сон қийматидир. Машинасозликда ўлчамларни миллиметрларда белгилаш қабул қилинган.


Отверстияга тегишли ўлчамлар лотин алфавитининг бош ҳарфлари билан, валга тегишли ўлчамлар эса ёзма ҳарфлари билан белгиланади.
Бирикмада отверстия ўлчами-D, вал ўлчами эса-d каби белгиланади.

Бирикма ҳосил қилувчи деталлар ўлчамлари билан характерланади. Ўлчам – чизиқли катталик (диаметр, узунлик, баландлик ва ҳoказо )нинг қабул қилинган бирликдаги сон қийматидир. Машинасозликда ўлчамларни миллиметрларда белгилаш қабул қилинган.


Отверстияга тегишли ўлчамлар лотин алфавитининг бош ҳарфлари билан, валга тегишли ўлчамлар эса ёзма ҳарфлари билан белгиланади. Бирикмада отверстия ўлчами-D, вал ўлчами эса-d каби белгиланади.
Конструкторлар томонидан мустаҳкамлик шартлари асосида ҳисоблаб топилган ва стандартлаштирилган сонлар қаторига мослаб қабул қилинган бирикманинг ўлчами номинал ўлчам Dn, dn деб аталади. Машинада умумий бирикувчи юзага эга бўлган отверстия ва валнинг номинал ўлчами бир-бирига тенг бўлади, яъни Dn = dn.
Ҳақиқий ўлчам Dе, dе – ишга яроқли детални руҳсат этилган аниқликдаги ўлчов асбоби билан тўғридан-тўғри ўлчаш натижасида олинган ўлчамидир. Деталь ишлаб чиқаришда ҳамма шароити бир хил бўлган бир хил ўлчамли деталларнинг ҳақиқий ўлчамлари ҳар доим ҳар хил бўлади. Чунки уларга олдиндан хисобга олиб бўлмайдиган бир қатор хатоликлар таъсир этади.
Ўлчамларнинг бундай сочилишидан қутилиб бўлмайди, шунинг учун ўлчамларнинг сочилиш оралигини энг катта ва энг кичик чегаравий ўлчамлар орқали чеклаб қўйилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling