Допуск майдонларини график усулда кўрсатиш.
Бирикма деталларини график усулда ифодалаш отверстия ва валнинг чегаравий ўлчамлари нисбатини осон ўрганиш имконини бериб, допуск, зазор ёки натягларнинг барча қийматларини ҳисоблашни анча соддалаштиради (2-расм).
2- расм. Бирикма деталларини график усулда ифодаланиши.
α – бирикма деталларининг схемаси; δ – бирикма деталлари допуск
майдонларининг жойлашиш схемаси
2,α – расмдаги энг катта ва энг кичик чегаравий ўлчамлар орасидаги штрихланган қисм допуск майдони деб аталади. Унинг баландлиги эса допуск қийматига тенг. 2,α – расмдаги схема қанчалик содда бўлишига қарамай номинал ўлчам билан чегаравий ўлчамлар қийматлари орасидаги фарқ жуда катталиги учун уни маълум масштаб билан чизиб бўлмайди. Шунинг учун амалда анча содда бўлган допуск майдонлари схемасидан фойдаланилади (2,δ - расм). Бу схемада хисоб боши сифатида номинал ўлчамга мос келувчи ноль чизиқдан фойдаланиш қабул қилинган. Ноль чизиқдан қабул қилинган масштаб бўйича чегаравий четланишлар қўйилади. Чегаравий четланишларнинг қийматлари мусбат бўлса ноль чизиқдан юқорига, манфий бўлса ноль чизиқдан пастга қўйилади. Бундай схемада вал ва отверстияларнинг чегаравий ўлчамлари, допусклари, зазор ва натяглар осон аниқланади.
3,α – расмда зазорли посадкага эга бўлган бирикма допуск майдонининг жойлашиш схемаси мисол тариқасида келтирилган. Унда допуск майдонлари чеккаларида чегаравий челанишларнинг миллиметрлардаги қийматлари ёзилган. Ушбу бирикма учун схемадан қуйидагиларни аниқлаш мумкин:
Dmax = 50,025 мм; TD = 25 мкм;
Dmin = 50,000 мм; Td = 25 мкм;
dmax = 49,975 мм; Smax = 75 мкм;
dmin = 49,950 мм; Smin = 25 мкм.
3-расм. Допуск майдонларининг жойлашиш схемаси:
α –зазорли посадка; δ –натягли посадка.
3,δ – расмда юқоридаги каби натягли посадкага эга бўлган бирикма допуск майдонининг жойлашиш схемаси келтирилган, унда:
Dmax = 50,039 мм; TD = 39 мкм;
Dmin = 50,000 мм; Td = 39 мкм;
dmax = 50,109 мм; Nmax = 109 мкм;
dmin = 50,070 мм; Nmin = 31 мкм.
Do'stlaringiz bilan baham: |