Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet22/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

5-МАЪРУЗА 2 соат


Маъруза мавзуси:Ўлчам ва оғишлар.
Маъруза режаси:
  1. Ўлчамлар, чекка оғишлар


  2. Жоизликлар ва ўтқизмалар


  3. Ўтқизмалар турлари


  4. Машина деталлари ва бошқа буюмларнинг намунавий бирикмалари учун жоизликлар


  5. Ўтқизишлар тизимини тузишнинг ягона принциплари


  6. Вал ва тешик тизимлари


Асосий атама ва таърифлар Ўзбекистон Республикаси стандартига биноан жорий қилинган. Ўлчам — чизиқли катталик (диаметр, узунлик ва хоказо)нинг танланган ўлчам бирликларидаги сонли қиймати. Масалан, 5 км; м; 25 дм; 4 см; и7 мм; 30 мкм ва хоказо.



Номинал ўлчам — чекка ўлчамларни аниқлаш ва оғишларнинг боши бўлиб хизмат қиладиган жоиз қийматлари кўрсатилмаган ўлчам. Бирор бирикмани ташкил қилган деталлар учун номинал ўлчам умумий, яъни битта бўлади. Номинал ўлчамлар мустахкамлик ва бикрлик хисоблари, геометрик шакллари турғунлиги ва буюмлар конструксиялари унинг ишлов боплигига асосланиб топилади.
Тайёрлама, детал кесувчи ва ўлчаш асбоблари, штамп, мослама лар сонини камайтириш хамда технологик жараёнларнинг намунавийлаштирилишини осонлаштириш учун ўлчамларнинг хисобланган қийматлари стандартда кўрсатилган қийматларга биноан яхлитланади (одатда, каттайтириш томонга). Нормал чизиқли ўлчамлар (диаметр, узунлик, баландлик ва ъ.к.) қаторлари афзал сонлар қаторлари асосида, лекин уиарнинг қийматлари бир оз яхлитлаб тузилган. Операциялараро технологик ўлчамлар, бошқа қабул қилинган ўлчамларга боғлиқ бирликлар ъамда конкрет деталларнинг стандарт орқали меoёрланган ўлчамлари (масалан, резбани ўрта диаметри) бу қаторлардаги қийматларга мос бўлмаслиги мумкин.
Ҳақиқий ўлчам — жоиз хатолик билан ўлчаш натижасида аниқланган ўлчам. Детални мутлақ аниқ, керак бўлган ўлчамлари бўйича тайёрлаш ва хатосиз оичашнинг иложи йўқ. Ишлаб турган машинадаги деталининг ўлчамлари ейилиш, эластик, харорат таъсирида, қолдиқ деформацияга учраши ва бошқа сабаблар туфайли статик холатда ёки йиғиш жараёнида аниқланган қийматдан фарқланади.
Чекка ўлчам — икки чекка ўлчам бўлиб, ъақиқий ўлчамлар ўртасида жойлашиши ёки уларга тенг болиши лозим.
Энг катта чекка ўлчам — икки чекка ўлчамнинг энг каттаси. Тешик учун  , вал учун  белгиланади.
Энг кичик чекка ўлчам — икки чекка ўлчамнинг энг кичиги. Тешик учун  , вал учун  белгиланади.
Ўлчамнинг хақиқий қийматини чекка ўлчамлар қийматлари билан қиёслаб ўлчам яроқлиги хақида хулоса чиқарилади. Ундан ташқари, стан­дарт ўтувчи ва ётмайдиган чекка ўлчамлар тушунчаларини жорий қилган.
Ўтувчи чекка ўлчам — вал учун юқориги чекка ўлчамга, тешик учун қуйи чекка ўлчамга нисбатан қоиланадиган атама. Чекка ўлчамли калибрлар ишлатилганда ўтмайдиган калибр билан текшириладиган чекка ўлчам тўғрисида сшз юритилади.
Ўтмайдиган чекка ўлчам — вал учун қуйи чекка ўлчамга тешик учун юқори чекка ўлчамга нисбатан қўлланадиган атама. Чекка ўлчамли калибрлар ишлатилганда ўтмайдиган калибр билан текшириладиган чекка ўлчам тўгрисида сўз юуритилади. Бу атама қайси бир чекка ўлчамга минимал материал миқдори тўғри келса слуинга тааллуқли.
Жоизликлар ва ўтқизмалар тизимининг функционал талабларини амалиёлда иложи борича юқори даражада бажарилишини таъминлаш учун кўрсатилган унликдаги чекка ўлчамлар қуйидагидай таъбирланган бўлиши керак: тешик учун — тешикка энг катта ички чизилиши мумкин бўлган, юзанинг энг катта бўртиб чиққан нуқталари билан жипс контактда бўлган тўғри фаразий -цилиндрнинг диаметри (тешикка тирқишсиз ёпишиб турадиган идел геометрик шаклли туташган деталининг ўлчами) ўтувчи чекка ўлчамдан кам бўлмаслиги талаб қилинади. Бунга қўшимча, тешикнинг хар қандай жойида энг катта диаметри ўтмайдиган чекка ўлчамдан ортиқ бўлмаслиги керак: вал учун — вал атрофида энг кичик ташқи чизилиши мумкин бўлган, юзанинг энг бўртиб чиққан нуқталари билан жипс контактда бўлган тўғри фаразий цилиндрнинг диаметри (валга тирқишсиз ёпишиб турадидиган идеал геометрик шаклли туташган деталининг ўлчами) ўтувчи чекка ўлчам­дан ортқ бўлмаслиги лозим. Бунга қўшимча, валнинг хар қандай жойида энг кичик диаметри ўтмайдиган чекка ўлчамдан кам бўлмаслиги керак.
Чизмаларни соддалаштириш учун номинал ўлчамдан чекка оғишлар тушунчаси жорий қилинган.
Чекка оғиш — чекка ва номинал олчамлар ўртасидаги алгебраик айирма. Юқори ва қуйи оғишлар бўлади.
Юқори оғиш — энг катта чекка ва номинал ўлчамлар ўртасидаги алгебраик айирма. Бcлгилари ЭС. эс.
Қуйи оғиш — энг кичик чекка ва номинал олчамлар ўртасидаги алгебраик айирма. Бcлгилари ЭИ, эи.
Тcшик учун: ЭС= -Д: ЭИ= -Д
Вал учун: эс= -д; эи= -д.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling