5.4 – расм. Асбоб қўзғалувчан қисмининг турғун бурилиш ҳолатига айлантирувчи
ва акс таъсир этувчи моментларнинг таъсири.
Асбоб динамик режимда ишлаганида, бошқача айтганда асбоб кўрсаткичи (сурилишида) жойидан қўзғалаётганида, юқорида айтилган айлантирувчи ва акс таъсир этувчи моментлардан ташқари бошқа моментлар ҳам ҳосил бўлади. Бу моментлар қўзғалувчан қисмнинг инертсия моментидан, ташқи муҳит қаршилигидан ва металл элементлари бўлган ҳолда ҳосил бўладиган уюрма ток ва ҳоказолардан вужудга келади.
Асбоб қўзғалувчан қисмининг ҳаракатланганида вужудга келадиган ва унинг ҳаракатини тинчлантиришга интилувчи момент – тинчлантирувчи момент дейилади:
MT = R(d/dt)
Бу момент тинчлантириш коеффитсиенти Р га ва қўзғалувчан қисмнинг бурчакли тезлигига д/дт пропорсионалдир. Тинчлантирувчи момент маълум даражада асбобнинг муҳим эксплуататсион параметрларидан бири – тинчланиш вақтини белгилайди.
Магнитоелектрик ўлчаш асбоблари
5.5 – расм. Магнитоелектрик ўлчаш асбобининг
тузилиш схемаси ва хоссалари.
Електромагнит ўлчаш асбоблари
5.6 – расм. Электромагнит ўлчаш асбобининг тузилиш схемаси ва хоссалари.
Електродинамик ўлчаш асбоблари
5.7 – расм. Электродинамик ўлчаш асбобининг тузилши ва хоссалари.
Ўлчаш асбобларига махсус шартли белгилар чизилган бўлади ва бу белгилар асосида ўлчаш асбобининг муҳим фазилатлари борасида керакли маълумотларни олишимиз мумкин. Қуйида шу белгиларнинг асосийларини келтириб ўтамиз.
А. Асосий ўлчаш бирликлари ва уларнинг каррали ва улушли қийматлари:
kА, kV, mA, mV, W, MW, Nz, kHzБ. Ўлчаш занжиридаги токнинг тури:
~ ўзгарувчан ток занжирида ишлайди;
– ўзгармас ток занжирида ишлайди;
~ ҳам ўзгарувчан, ҳам ўзгармас ток занжирида ишлайди.
C. Хавфсизлиги: Бешқиррали юлдузча чизилган бўлиб, агар унинг ичида ҳеч қандай рақам бўлмаса, у ҳолда 500 волтли кучланиш остида синалган бўлади. Агар, рақам ёзилган бўлса, масалан 2, бунда асбоб 2000 волт кучланишида синалган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |