Texnik o‘lchashlar asoslari


Download 0.88 Mb.
bet31/137
Sana20.09.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1682060
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   137
Bog'liq
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org

Ўзгартириш функсияси – буни аналогли ўлчаш асбобларида шкала тенгламасидан ҳам билишимиз мумкин. Танланаётган асбобда ўзгартириш функтсияси чизиқли бўлиши қайдномаларни олишни осонлаштиради, субъектив хатоликларни эса камайтиради.
Сезгирлиги. Умуман сезгирлик – бу ўлчаш воситасининг ташқи сигналга нисбатан таъсирчанлиги, сезувчанлигидир. Умумий ҳолда сезгирлик ўлчаш воситасининг чиқиш сигнали орттирмасини, кириш сигнали орттирмасига нисбатидан аниқланади:

Бевосита кўрсатувчи асбоблар учун сезгирлик асбоб қўзғалувчан қисмининг оғиш бурчагини ўлчанадиган катталик бўйича биринчи ҳосиласи бўлиб, қуйидагича ифодаланади:


S = d /dx,
бу ерда d – асбоб қўзғалувчан қисмининг оғиш бурчаги.
Сезгирлик остонаси – бу ўлчанадиган катталикнинг шундай энг кичик. (бошланғич) қийматики, у ўлчаш асбобининг чиқиш сигналини сезиларли ўзгаришига олиб келади.
S = Хminnоm*100 %,
бу ерда, Хmin– ўлчанадиган каггаликнинг энг кичик (бошланғич) қийматидир.
Асбоб кўрсатишининг вариатсияси – ўлчанаётган катталикнинг бирор қийматини, ўлчаш шароитини ўзгартирмаган ҳолда, такрор ўлчаганда ҳосил бўладиган энг катта фарқдир ва у қуйидагича аниқланади (5.1 – расм):
= (А0’ – А0)/Ахmах*100 %,
бу ерда, Аo‘, А0 – ўлчанаётган катталикнинг (намунавий асбоб ёрдамида) такрор ўлчашдаги қийматлари. Вариатсия асосан қўзғалувчан қисми таянчга ўрнатилган асбобларда ишқаланиш ҳисобига келиб чиқади.

5.1 – расм. Асбоб кўрсатишининг вариатсияси.


Асбобнинг ўлчаш хатолиги. Бу хатолик сифатида мутлақ хатолик, нисбий хатолик ёки келтирилган хатолик берилган бўлиши мумкин. Бу хатоликлар хусусида кейинги мавзуларда етарли маълумотлар берилган.
Ўлчаш диапазони. Бу асосан кўп диапазонли асбобларга тегишли. Аксарият ҳолларда асбобнинг ҳар бир ўлчаш диапазонига тааллуқли хатоликлари ҳам берилади.

Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling