10. Асосий четланишлар қатори.
Допуск ва посадкаларнинг ягона системасида допуск майдонининг номинал ўлчамни кўрсатувчи нол чизиғига нисбатан яқин турган чегаравий четланиши асосий четланиш деб қабул қилинган. Бунда отверция ва вал учун 28 тадан асосий четланишларни номинал ўлчамга нисбатан ўрни белгиланган бўлиб, улар бир ёки иккитадан лотин харфлари орқали ифодаланади (плакатдан тушунтирилади). Демак допуск майдонининг нол чизиққа нисбатан жойлашиш ўрни асосий
четланиш орқали ифодаланса у ҳолда: асосий четланиш юқориги чегаравий четланиш бўлса, пастки чегаравий четланиш қуйидагича топилади:
Отверцияучун – EI = ES- IT
Валучун - ei = es- IT
Агарасосийчетланишпасткичетланишбўлса, юқоригичегаравийчетланишқуйидагичатопилади:
Отверция учун – ES = EI + IT
Валучун - es = ei + IT
ШубиланбиргаотверциясистемасидаасосийотверциянингпасткичегаравийчетланишиEI =0бўлганлигиучунасосийотварстиянингчетланишиНхарфибиланбелгиланувчичетланишгамостушадивааксинчавалсистемасидаасосийвалнингчетланишиhхарфибиланбелгиланувчичетланишгамостушади. Яъни:
а) асосий отверциянинг четланиши
б) асосий валнинг четланиши
А дан Н гача четланишлар қўзғалувчи бирикмалар олишга мўлжалланган. J дан N гача – ўзгарувчи посадкаларга, P данZC гача эса қўзғалмас бирикмалар олишга мўлжалланган.Isва is допуск майдонлари нол чизиққа нисбатан симметрик жойлашган.
Бирикмаларда посадкалар сонини ва турини камайтириш мақсадида асосий ва ёрдамчи посадкалар туридан фойдаланиш тавсия этилади.
11. Допуск ва посадкаларнинг ягона системаси асосида посадкалар, квалитетлар ва чегаравий четланишларни чизмаларда белгиланиши.
Допуск ва посадкаларнинг ягона системасида посадкалар, квалитетлар ва чегаравий четланишларни чизмаларда қуйидагича белгилаш қабул қилинган.
Чегаравий четланишларнинг сон қийматини чизмаларда кўрсатиш ёки кўрсатмаслик орқали уларни уч хил кўринишда ифодалаш мумкин.
№7 – МАВЗУ. 4 соат
Do'stlaringiz bilan baham: |