Texnik o‘lchashlar asoslari
Download 0.88 Mb.
|
Andijon mashinasozlik instituti mashinasozlik texnologiyasi kafe-hozir.org
- Bu sahifa navigatsiya:
- №8– Мавзу 6 соат
- Умумий маълумотлар
Д. Фойдаланиш ҳолати:
– вертикал ҳолатда жойлаштирилади, горизонтал ҳолатда жойлаштирилади; 60° – қия ҳолатда жойлаштирилади. Е. Аниқлик класслари: 0,5; 1,0 каби. Ўлчаш воситаларининг умумий шартли белгилари Такрорлаш учун саволлар: Ўлчаш асбоблари нимага асосан ва қандай классларга бўлинади? Ўлчаш асбобларининг метрологик тавсифларига нималар киради? Асбоб кўрсатишининг вариатсияси нима? Анолог ўлчаш асбобларига кандай асбоблар киради? Електромагнит ва электродинамик ўлчаш асбобларинин афзалликлари ва камчиликларини айтиб беринг. Магнитоелектрик ва электромагнит ўлчаш асбобларининг фарқини айтинг. Ўлчаш механизми нима? Ўлчаш ўзгарткичлари деб нимага айтилади? №8– Мавзу 6 соатРақамли ўлчаш асбоблариМавзу режаси. Умумий маълумотлар. Комбинацияланган рақамли ўлчаш асбоблари. Микропроцессор билан бошқариладиган рақамли ўлчаш асбоблари. Таянч сўзлар: рақамли ўлчаш асбоби, кодлаш, интеграл схемалар. Умумий маълумотларРақамли ўлчаш асбоби деб, ўлчаш борасида узлуксиз ўлчанаётган катталикни натижаси рақамли қайд этиш қурилмасида ёки рақамларни ёзиб борувчи қурилмада дискрет тарзда ўзгартирилиб, индикацияланадиган асбобларга айтилади. Рақамли ўлчаш асбоблари ҳозирги кунда жуда кенг тарқалган. Рақамли ўлчаш асбобининг функционал чизмаси 9.1-расмда келтирилган.
Рақамли ўлчаш асбоблари аналог ўлчаш асбобларига нисбатан қуйидаги афзалликларга эгадир: юқори аниқлик; кенг иш диапазони; тезкорлик; ўлчаш натижаларини қулай тарзда тавсия этилиши; автоматлаштирилган тармоқларга улаш мумкинлиги; ўлчаш жараёнини автоматлаштириш имконияти мавжудлиги ва ҳоказолар. Лекин, ҳар тўкисда бир айб деганларидек, рақамли ўлчаш асбобларининг ҳам муайян камчиликлари мавжуд: мураккаблиги; таннархининг баландлиги; нисбатан ишончлилиги пастроқ. Лекин, интеграл схемаларнинг тезкор ривожи натижасида юқоридаги камчиликлар тобора чекиниб бормоқда. Рақамли ўлчаш асбобининг асоси бўлиб АРЎ ҳисобланади. Унда маълумот дискретлаштирилади, сўнгра квантланиб кодланади. Дискретлаштириш - бу муайян (жуда қисқа) дискрет вақт оралиғида қайдномаларни олишдир. Одатда, дискретлаш қадамини доимий қилишга ҳаракат қилинади. Квантлаш эса, Х(t) катталигининг узлуксиз қийматларини Хn дискрет қийматларнинг тўплами билан алмаштириш ҳисобланади. Катталикнинг узлуксиз қийматлари муайян тартиблар асосида квантлаш даражаларининг қийматлари билан алмаштирилади. Кодлаштириш эса, муайян кетма-кетликда ифодаланган сонли қийматларни тавсия этишдан иборат. Дискретлаштириш ва квантлаш рақамли ўлчаш асбобининг асосий хатолик манбалари ҳисобланади. Бундан ташқари, квантлаш даражаларининг сони ҳам ўзига яраша хатоликлар киритади. Суюқ кристалли индиқаторларнинг тезкор ривожи рақамли ўлчаш асбобларининг ихчамлашувига, энергия сарфининг камайишига замин яратмоқда. а) б) c) Download 0.88 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling