320.000 – Ишлаб чиқариш технологиялари
110.000 – Педагогика
Таълим йўналиши:
|
5320200 – Машинасозлик технологияси машинасозлик ишлаб чиқаришини жихозлаш ва автоматлаштириш
|
5111000 – Касб таълими (5320200 – машинасозлик
технологияси машинасозлик ишлаб чиқирашини
жихозлаш ва автоматлаштириш)
Андижон-2017
Фаннинг ўқув дастури Институтининг Илмий кенгашида тасдиқланган (2017 йил “____”________даги “____”-сонли баённома).
Фаннинг ўқув дастури Ўқув-услубий кенгашида тавсия қилинган (2017 йил “____”________даги “____”-сонли баённома).
Тузувчилар:
Акбаров Х. – АндМИ “Машинасозлик технологияси” кафедраси доценти, т.ф.н;
Ахунжонов А. – АндМИ “Машинасозлик технологияси” кафедраси катта ўқитувчиси;
Ахмедов А. – АндМИ “Машинасозлик технологияси” кафедраси ассистенти.
Тақризчилар:
Косимов К. – АндҚХИ, “Қишлоқ хўжалиги энергетикаси ва умумтехника фанлари” кафедраси доценти, т.ф.н.;
Мамаджанов Б. – АндМИ, “Электртехникаси, электрмеханикаси ва электртехнологиялари” кафедраси мудири, т.ф.н.;
КИРИШ
Ушбу фанда талаба ўлчов воситаларини характерловчи турли катталикларни ўлчаш усуллари, автоматлаштиришда қўлланиладиган бирламчи ўзгартиргичлар, ўлчов асбоблари, ахборотларни узатиш ва автоматик назорат қилиш тизимларини, технологик параметрларни ўлчашнинг замонавий усулларини, ўлчашнинг ривожланиш тенденциялари ҳамда ўлчашнинг ишлаб чиқаришдаги ахамиятини ва унинг республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар натижаларига таъсирини ўрганишини кўзда тутади.
Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари
Фанни ўқитилишидан мақсад - машинасозликда қўлланиладиган турли ўлчов асбоблари билан яқиндан танишиш, хисоблаш, констукциялаш, танлаш ва ишлата олиш, таълим стандартида талаб қилинган билимлар, кўникмалар ва малакаларни шакллантиришдир.
Фаннинг вазифаси – талабаларга ўлчаш турлари, ўлчов бирликлари, ўлчаш усуллари ва хатоликлари, машинасозликда техник назоратнинг асосий масалалари, ўлчаш воситаларининг аниқлик класлари, метрологик тавсифлари ва турлари, рақамли ўлчаш воситалари, ўлчаш техникасининг хозирги кундаги холати, харорат, босимни ўлчаш усулларини,ҳамда ахборотни масофага узатиш тизимларини ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |