Texnologiya darslarini tashkil qilish shakllari
Оta-оnaning ustоzga bo`lgan munоsabati
Download 69.34 Kb.
|
Технология оралик жавоблари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Hunar va hunarmandchilik haqida ma’lumot bering
Оta-оnaning ustоzga bo`lgan munоsabati
1. Ustоzga muruvat ko`rsatish. 2. Utоzning farzandiga bеrgan tanbехini to`g’ri tushunish. 3.Farzandiga hunar o`rganishda kеrakli narsalarni yеtkazib bеrish. 4. Ustоzni rоzi qilish. Kasb nima?Kasblar piramidasi Kasb- bu insonga ma’lum bir talablar qo`yuvchi faoliyat turidir. Kasb-insonning jamiyat tomonidan tan olinishidir. Kasb-tiriklik va tirikchilik manbaidir. Kasb-tirik organizmdir. Kasblarning tiplari: 1. «Odam — tabiat» 2. «Odam-texnika» 3. «Odam-odam» 4. «Odam –badiiy obraz » 5. «Odam-belgili sistema» Kasblarning turkumlari: -Gnostik kasblar. Bu kasblarning nomi lotincha «gnozis»—bilim, bilish degan ma’noni anglatuvchi so`zdan olingan. -O`zgartiruvchi kasblar - ko`p kasblar mehnat predmetlarini o`zgartirish bilan bog’liq bo`ladi. -Tadqiqotchilik kasblari Kasb bo`limlari: -Qo`l mehnati -Mexanizatsiyalashtirilgan mashina va mexanizmlarni boshqarish -avtomatlashgan jihoz va qurilmalarni boshqarish -organizmning funkstional qobiliyatlarini ishga solish Kasb gruppalari: – ma’naviy javobgarligi yuqori bo`lgan kasbiy faoliyat sohalari – o`ziga xos sharoitlarni talab qiladigan kasblar – Maishiy me’yorlarga mos keladigan kasblar – Ochiq havodagi ish sharoitlaridagi faoliyat bilan bog`liq bo`lgan kasb hunarlar Hunar va hunarmandchilik haqida ma’lumot bering Ҳунар-араб тилидан олинган бўлиб, санъат, билим, кўникма, маҳорат, усталик маъноларини билдиради. Ҳунар-муайян кўникма, маҳорат талаб қиладиган, авлоддан-авлодга ўтиб келувчи, тирикчиликнинг асосий манбаи ҳисобланувчи иш, машғулот тури ҳисобланади. Ҳунармандчилик, ҳунармандлик — миллий-анъанавий майда товар ишлаб чиқариш, оддий меҳнат қуроллари ёрдамида якка тартибда ва қўл меҳнатига асосланган саноат тури, шундай маҳсулотлар тайёрланадиган касбларнинг умумий номи. Йирик ишлаб чиқариш саноати вужудга келишига қадар кенг тарқалган, айрим соҳалари кейин ҳам сакланган. Ҳунармандчилик инсоннинг ишлаб чиқариш фаолияти билан вужудга келиб, жамият ривожланиши давомида аста-секин деҳқончилик ва чорвачиликдан ажралиб чиқди, турли ижтимоий тарихий даврлар доирасида техника ривожи билан алоқадор ҳолда такомиллаша борди, турли ихтисосликларга ажралди. Ҳунармандчилик қандай табиий ресурсларнинг мавжудлигига қараб, масалан, пахта ва пилла бор ерда тўқимачилик, сифатли хом ашё бор ерда (масалан, Риштонда) кулолчилик, жун ва тери кўп ерда тўқимачилик ва кўнчилик, шунга қараб косибчилик, ўрмонлар кўп ерда ёғочсозлик, маъданларга бой ерларда металл ишлаб чиқариш ва темирчилик, денгиз ва дарё бойларида кемасозлик ва бошқалар ривож топган. Жамият тараққиёти босқичлари меҳнат тақсимоти билан алоқадор ҳолда ҳунармандчиликнинг уч тури шаклланган: 1) уй ҳунармандчилиги; 2) буюртма билан маҳсулот тайёрлайдиган ҳунармандчилик; 3) бозор учун маҳсулот тайёрлайдиган ҳунармандчилик. Уй ҳунармандчилиги ишлаб чиқаришлар ташкил этилгунга қадар бўлган даврларда ҳунармандчиликнинг энг кўп тарқалган тури бўлди. Ҳунармандчиликнинг бу тури натурал хўжаликнинг ажралмас қисми ҳисобланади. Шаҳарлар ривожи буюртма билан ҳунармандчилик маҳсулотлари тайёрлаш ва бозорга ҳунармандчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг жадал ўсиши билан узвий боғлиқ. Натижада ҳунармандчилик маҳсулотлари товарга айланди, товар айирбошлаш учун ишлаб чиқарилди. Download 69.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling