Tez qidiruv faoliyati haqida
-модда. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асослар
Download 147.09 Kb. Pdf ko'rish
|
ЎРҚ-344-сон 25.12.2012. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида
15-модда. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун асослар
Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун қуйидагилар асос бўлади: жиноят ишининг мавжудлиги; суриштирув, тергов органларининг ёзма топшириғи, прокурорнинг кўрсатмаси ва топшириғи; агар жиноят иши қўзғатиш учун етарли асослар бўлмаса, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга жиноятларни тайёрлаш, содир этиш аломатлари тўғрисида, шунингдек жиноятларни тайёрлашга ёки содир этишга дахлдор шахслар ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар; шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига таҳдид солувчи шахслар, ҳодисалар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) ҳақидаги ахборотнинг мавжудлиги; Олдинги таҳрирга қаранг. тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазодан бўйин товлаётган шахслар, бедарак йўқолган шахслар ва қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахслар тўғрисида, шунингдек топилган таниб олинмаган мурдалар ҳақида аён бўлиб қолган маълумотлар; (15-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикасининг жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалари асосида келиб тушган сўровномалар; (15-модда биринчи қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи бошқа органларнинг сўровномалари. (15-модда биринчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар, ўз ваколатлари доирасида, қуйидаги қарорларни қабул қилиш учун зарур маълумотларни тўплашга ҳақли: давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланиш ёхуд ўта муҳим ва тоифаланган объектларни эксплуатация қилиш билан боғлиқ ишларга рухсат бериш тўғрисида; тезкор-қидирув фаолиятида иштирок этишга рухсат бериш ёки ушбу фаолиятни амалга ошириш натижасида олинган материаллардан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида; тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган шахслар билан ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида ёки бундай ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ҳақида. Download 147.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling