Tez qidiruv faoliyati haqida
абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот
Download 147.09 Kb. Pdf ko'rish
|
ЎРҚ-344-сон 25.12.2012. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида
абонентлар ёки абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот
олиш — абонентлар ёки абонент қурилмалари (фойдаланиладиган асбоб-ускуна) ўртасидаги боғланишлар санаси, вақти, давомийлиги тўғрисида ахборот ва бошқа маълумотларни ноошкора олишдан иборат бўлган тадбир; (14-модда биринчи қисмининг ўнинчи — ўн учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон) тезкор киритиш — тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган ходимини ёки махфийлик асосида кўмаклашувчи шахсни жиноий-криминоген муҳитга ёки тезкор аҳамиятга эга бўлган объектга киритишдан иборат бўлган тадбир; назорат остида етказиб бериш — эркин реализация қилиниши тақиқланган ёки муомаласи чекланган ёхуд жиноят объекти, предмети ва қуроли бўлган товарлар, валюта қимматликлари, моддалар ва бошқа предметлар олиб ўтилишини (ташилишини, жўнатилишини, топширилишини) тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида ноошкора назорат қилишдан иборат бўлган тадбир; ниқобланган операция — жиноий-криминоген муҳитга ёки тезкор аҳамиятга эга бўлган объектга киритилган шахснинг имкониятларидан тезкор-қидирув фаолиятининг вазифаларини ҳал этиш мақсадида ноошкора фойдаланишдан иборат бўлган тадбир; тезкор эксперимент — ғайриҳуқуқий қилмиш содир этган ёки унга тайёргарлик кўраётган шахсларни фош этиш ва аниқлаш мақсадида тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган томонидан тўлиқ бошқариладиган ва назорат қилинадиган шароитни муайян ҳодисани қайтадан тиклаш йўли билан сунъий равишда вужудга келтиришдан иборат бўлган тадбир. (14-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда) Олдинги таҳрирга қаранг. Ушбу модда биринчи қисмининг ўн биринчи , ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошиларида назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирлари махсус ваколатли давлат органининг кучлари ҳамда воситалари билан ўтказилади. (14-модда Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон) Download 147.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling