5-боб. Якунловчи қоидалар
24-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини молиялаштириш
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджети маблағлари ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг
бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда амалга
оширилади.
(24-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
25-модда. Молиявий маблағларнинг сарфланиши устидан назорат
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолияти учун ажратилган молиявий маблағларнинг сарфланиши
устидан назорат қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(25-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
26-модда. Тезкор-қидирув фаолияти устидан идоравий назорат
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг фаолияти устидан
идоравий назорат қилиш тартиби мазкур органлар раҳбарлари томонидан белгиланади.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар раҳбарлари тезкор-қидирув
фаолиятининг ташкил этилиши ва амалга оширилиши устидан идоравий назоратни
таъминлайди.
27-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан
қонунларнинг ижро этилиши устидан назорат
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар тезкор-
қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши
устидан назоратни амалга оширади.
Прокурорлар
ўзларига
тақдим
этилган
ҳужжатлар
ва
материаллардаги
маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги
Қонуни
.
Do'stlaringiz bilan baham: |