Tez qidiruv faoliyati haqida


-модда. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги маълумотларни муҳофаза қилиш


Download 147.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana14.05.2023
Hajmi147.09 Kb.
#1460965
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ЎРҚ-344-сон 25.12.2012. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида

20-модда. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисидаги маълумотларни муҳофаза қилиш
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда фойдаланилаётган ёки фойдаланилган
кучлар, воситалар, манбалар, усуллар, тезкор-қидирув фаолияти режалари ва натижалари,
тезкор-қидирув 
фаолиятини 
амалга 
оширувчи 
органларнинг 
штатдаги 
ошкор
қилинмайдиган ходимлари ҳамда мазкур органларга махфийлик асосида кўмаклашаётган
шахслар тўғрисидаги, шунингдек тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш
тактикаси ҳақидаги маълумотлар давлат сирини ташкил этади ҳамда қонунчиликда назарда
тутилган ҳолларда ва тартибда, фақат тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган
раҳбари томонидан тасдиқланган қарор асосида ошкор этилиши лозим.


(20-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув тадбирлари тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи икки ва
ундан ортиқ орган томонидан шунингдек махсус ваколатли давлат органининг куч ва
воситалари билан ўтказилган тақдирда, ушбу модданинг 
биринчи қисмида
кўрсатилган
маълумотлар қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда, фақат мазкур органлар
раҳбарларининг тасдиқлаган қарори асосида ошкор этилади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
21-модда. Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш тўғрисидаги қарорларнинг
прокурор томонидан кўриб чиқилиши тартиби
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Турар жой дахлсизлиги, ёзишмалар, телефон орқали сўзлашувлар ва бошқа
сўзлашувлар, алоқа тармоқлари орқали узатиладиган почта, курьерлик жўнатмалари ва
телеграф хабарлари сир сақланиши ҳуқуқларини чекловчи, шунингдек абонентлар ёки
абонент қурилмалари ўртасидаги боғланишлар тўғрисида ахборот ҳамда банк сирини
ташкил этувчи маълумотларни олишга қаратилган тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш
тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи ва
бундай тадбирларни ўтказиш ҳақида илтимоснома билан мурожаат қилган орган
жойлашган ердаги прокурор томонидан амалга оширилади. Алоҳида ҳолларда, бундай
тадбирларни ўтказиш ҳақидаги материалларнинг тадбирлар ўтказилаётган жойдаги
прокурор томонидан кўриб чиқилишига йўл қўйилади.
(21-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сонли
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 03/21/697/0607-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи орган раҳбари томонидан тасдиқланган
қарор ушбу модданинг 
биринчи қисмида
кўрсатилган тезкор-қидирув тадбирларини
ўтказиш зарурлиги асослантирилган ҳолда прокурорга тақдим этилади. Прокурор тезкор-
қидирув тадбирларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилган бошқа материалларни ҳам
талаб қилишга ҳақли.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й.,
03/20/651/1577-сон)
Прокурор тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича тегишли
тезкор-қидирув тадбирини ўтказишга санкция беради ёхуд уни ўтказишни асослантирилган
ҳолда рад этиб, қарорда бу ҳақда кўрсатиб ўтади. Прокурор тезкор-қидирув тадбири
ўтказилишига санкция беришни рад этган тақдирда, тезкор-қидирув фаолиятини амалга
оширувчи орган юқори турувчи прокурорга бундай қарор устидан шикоят қилишга ҳақли.

Download 147.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling