Tez qidiruv faoliyati haqida


-боб. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини ва бундай


Download 147.09 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/18
Sana14.05.2023
Hajmi147.09 Kb.
#1460965
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
ЎРҚ-344-сон 25.12.2012. Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида

4-боб. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини ва бундай
фаолиятни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларни, шунингдек уларнинг оила
аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш
22-модда. Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларини,
шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органларнинг ходимлари давлат
ҳимоясида бўлади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларига қонунчиликка
мувофиқ ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниш кафолатлари берилади.
(22-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-
сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги
 таҳрирга қаранг.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимларига қонунчиликка
мувофиқ ижтимоий имтиёзлар берилади.


(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли
Қонуни 
таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари ва уларнинг оила
аъзолари хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек уларнинг мол-мулкини ҳимоя қилиш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда
махсус чора-тадбирлар назарда тутилади.
Тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органнинг уюшган жиноий гуруҳ,
жиноий уюшма орасига уларни фош қилиш мақсадида киритилган ходими қонунда
белгиланган тартибда қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар мавжуд
бўлган тақдирда, қонунга хилоф қилмишлари учун жиноий жавобгарликдан озод этилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
III-бўлими
(«Қилмишнинг жиноийлигини
истисно қиладиган ҳолатлар»).

Download 147.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling