Тезис ассалому алайкум ҳурматли йиғилиш иштирокчилари ҳамда азиз ҳамкасблар !
Download 18.36 Kb.
|
Ёш хотин
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ассалому алайкум ҳурматли йиғилиш иштирокчилари ҳамда азиз ҳамкасблар !
- 1 819 та ),) Тошкент шаҳрида (1 639) ва Андижон (1 475 та
- Хотин - қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”
- “Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг учун”
Ёш хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда аёлларнинг жамиятдаги ўрнини янада оширишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида қисқача ТЕЗИС Ассалому алайкум ҳурматли йиғилиш иштирокчилари ҳамда азиз ҳамкасблар ! Бугунги кунда хотин-қизларнинг жамиятда ўз ўрнини топиши, ишлаши, ўқиши ва касбий тайёргарлик кўриш имкониятига тўсиқсиз эга бўлиши – мазкур йиғилишда бўлиб турган барча мутасаддиларнинг олдида турган энг катта масалалардан биридир. Бугун Ўзбекистонда 2 млнга яқин ёш оилалар истиқомат қилмоқда. Давлат статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича 39 227 та ажрим ҳолатлари қайд этилган. Шулар орасидан ёш оилалар ўртасида 11 511 маротаба ажрим ҳолатлари содир этилган. Ёш оилалар ўртасида энг кўп ажрим ҳолатлари Фарғона вилояти (1 819 та),) Тошкент шаҳрида (1 639) ва Андижон (1 475 та) вилоятларида кузатилган. (Маълумот учун 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига республика бўйича 28,2 мингта ажрим ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган). 2019 йилнинг сентябрда Ўзбекистон Республикасининг “Хотин - қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди. Республика миқёсида тазйиқ ва зўравонликка учраган 29 541 нафар хотин-қизларга ҳимоя ордерлари берилган. Ҳимоя олинган хотин-қизлардан 288 нафари вояга етмаган, 8 061 нафар ёш (18-30 ёш), 21 192 нафари 30 ёшдан ошган аёлларни ташкил этмоқда. Ёш-хотин қизларни қўллаб-қувватлаш, ёш оилалар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ажримларни барвақт профилактика қилиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда, жумладан, мамлакат ёшлари орасида, уларнинг – оила, ажрашишлар масалаларга муносабати ва фикр-мулоҳазаларини ўрганиш мақсадида доимий равишда социологик тадқиқотлар ўтказилмоқда. Ёш оилалар муаммоларини ўрганиш, оилавий ажримларни камайтириш, ёшларни қизиқтириб келаётган саволлар ва долзарб муаммоларга ечимини ўз вақтида топиш мақсадида ягона платформа “yoshoila.uz” электрон сайти ва мобил иловаси ишлаб чиқилиб, фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, ёш оилалар ажримларини камайтириш мақсадида амалга оширилаётган кенг кўламли тарғибот ишларимизни оммавийлигини таъминлаш, мазкур профилактик жараёнларда ёшларни ҳақиқий етакчилигини таъминлаш мақсадида умумий қиймати 596 млн 275 минг сўмлик тарғибот материаллари, жумладан, 5 та махсус видеоролик, 210 донадан буклет, инфографика ва махсус флаерлар нашр эттирилди. Республикамиз миқёсида мутасадди идоралар билан ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижаси ўлароқ “Беш муҳим ташаббус” доирасида чекка ҳудудларда тикувчилик цехлари ташкил этилиб, 10 минг нафар аёллар бандлиги таъминланди. 11-октябрь – Халқаро қизлар куни муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри Ёшлар марказларида “Сенинг ташаббусинг – сенинг келажагинг учун” шиори остида форум бўлиб ўтди. Форумларда “Ёшлар дафтари”га киритилган 150 нафардан ортиқ хотин-қизларга тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида имтиёзли кредит, ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилиш мақсадида субсидия, “Ҳар бир ёшга бир гектар” тамойили асосида ер майдони ажратилган, ҳайдовчилик ва қайта тайёрлов курсларида ўқитиш харажатлари ҳамда тўлов-контрактларининг бир қисми қоплаб берилган шунингдек, 10 га яқин йўналишларда имтиёзли махсус сертификатлар топширилди. Шу билан бирга, форум доирасида 120 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш хотин-қизларга субсидия асосида тикув машиналари тарқатилди. Бугун ёшлар билан ишлашда янгича - вертикал тизим ишга тушурилди. Download 18.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling