Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Конституцияга киритилаётган ўзгариш


Download 363.31 Kb.
bet116/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

67-модда. 
(биринчи қисм)
Давлат қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлайди.
...

Тезислар

Иқтисодиётимизга маблағ киритиш истагида бўлган ҳар қандай инвесторни қизиқтирадиган биринчи масала – тадбиркорлик фаолияти билан бемалол шуғулланиши ва фойда олиши учун яратилган шароитлардир. Шу боис, барча давлатлар ўз ҳудудида бизнес билан шуғулланиш учун жозибадор ва қулай муҳитни таъминлашга ҳаракат қилишади.
Мамлакатимиз катта давлатга айланаяпти. Аҳолимиз 2040 йилга бориб, 50 миллионга етади. Уларнинг ярмидан кўпи ёшлар эканини ҳам ҳисобга олиш керак. Уларга муносиб шароит қилиб бериш учун, ҳар йили 250 минг янги ўқувчи ўрни, ўнлаб замонавий шифохоналар, камида 200 мингта янги уй-жой, 1 миллионта доимий иш ўрни, 25-30 миллиард доллар инвестиция керак.
Давлатларга инвестиция киритишда инвестор ўзи учун энг қулай юрисдикцияни танлайди. Шу сабабли, агарда бош қомусимизда инвестицион муҳит учун ҳуқуқий асос яратиб бермасак, иқтисодий қудратли давлатларга “арзон ишчи кучи етказиб берувчи давлат” сифатида ривожланмай қолиб кетаверамиз.
Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши биринчидан, мамлакат иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантиришга, инвесторларнинг ишончини мустаҳкамлашга ва давлат тузилмаларининг масъулиятини оширишга, иккинчидан, тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашга, хусусий мулк ҳимоясини янада кучайтиришга ҳамда инвестиция бозоридаги рақобатни ривожлантиришга хизмат қилади.
Буларнинг барчаси учун эса, барқарор иқтисодиёт, хавфсиз давлат, самарали бошқарув, ижтимоий кафолатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор зарур. Мазкур масаланинг улкан иқтисодий аҳамиятини инобатга олган ҳолда, Асосий қонунимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича давлатнинг қулай инвестициявий ва бизнес муҳитни таъминлаш бўйича мажбурияти белгиланмоқда.
Мана, нима сабабдан Янги Ўзбекистонга янги таҳрирдаги Конституция керак!



Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling