БЛОГЕРЛАРГА ТЕЗИСЛАР
(2-ҳафта учун)
1-мавзу
|
Шаҳарсозлик соҳаси жамоатчилик назорати марказида бўлади
|
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
49-модда.
...
(иккинчи, учинчи қисмлар)
Давлат фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.
Шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари қонунда белгиланган тартибда жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади.
...
|
Тезислар
|
Бугунги кунда жамоатчилигимиз том маънода уйғонди. Айниқса ижтимоий тармоқларда дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ёки қурилиш нормаларига риоя қилмаслик ҳолатлари бўйича масъулларнинг хатти-ҳаракатларига одамларимиз бевосита баҳо бериб, ўз фикрини эркин ифода этишга ўрганмоқда. Хусусан, дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинишига жамоатчиликнинг сўрови орқали амалга оширилганлигини бунга яққол мисол сифатида келтириш мумкин.
Фуқароларнинг муносиб атроф табиий муҳитга бўлган ҳуқуқлари таъминланмасдан туриб фуқароларнинг саломатлиги ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш имконсиздир. Бунда экологияга етказилаётган зарарларни камайтириш муҳим ўрин тутади.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз улкан қурилиш майдонига айланди. Айниқса, айрим шаҳар ва қишлоқларимизда олиб борилаётган қурилишларнинг экологияга зарари белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлмоқда.
Натижада охирги уч йилда қурилишлардан норози бўлиб, аҳолидан 15 мингта мурожаат келиб тушган.
Конституцияга таклиф этилаётган мазкур норма жамоатчилик назоратини кенгайтириш орқали аҳолимиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, аҳолининг саломатлигини ишончли муҳофаза этиш, уларнинг яшаши ва ривожланиши учун қулай атроф-муҳитни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини кучайтиради.
Агар ўзингиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолмоқчи бўлсангиз янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз беришимиз керак.
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |