Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Инклюзив таълим ва тарбия таъминланади


Download 363.31 Kb.
bet32/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

2-мавзу

Инклюзив таълим ва тарбия таъминланади

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

50-модда.
...
(олтинчи қисм)
Таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланади.

Тезислар

Янги таҳрирдаги Конституцияда таълим ташкилотларида алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланиши кўзда тутилмоқда.
Бунинг амалий аҳамияти шундаки, мазкур норма турли жисмоний нуқсони бўлган 39 мингдан ортиқ болаларнинг таълим олиш ҳуқуқларини тўлақонли рўёбга чиқаришга хизмат қилади.
Ҳозирда нуқсони бўлган 21 мингдан ортиқ нафар болажонлар учун республикамизда 90 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, енгил даражадаги ногиронлиги бўлган 18 минг нафарга яқин ўқувчилар мактабларда соғлом болалар билан биргаликда ўқимоқда.
Шу боис, хусусий таълим ташкилотларига кенг имтиёз ва преференциялар тақдим этилиб, ушбу соҳа ривожлантирилмоқда.
Буни қуйидагиларда кўриш мумкин 2016 йилда 5 211 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритган бўлса, бугунги кунда 6 598 та давлат ҳамда 22 мингдан зиёд турли шакллардаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.
Алоҳида таълим эҳтиёжи бўлган болалар ўқитиладиган айрим таълим муассасаларида улар учун тўсиқсиз муҳит ва имкониятлар яратилмаган, ушбу муассасалар зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитишга мўлжалланган ускуна ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган.
Олий қонунимизда алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун инклюзив таълим ва тарбия таъминланса, ҳар бир инклюзив таълимга муҳтож бўлган болажон учун алоҳида ёндашув жорий этилади, инклюзив таълимнинг стандартлари ишлаб чиқилади, таълимга бўлган болажонларнинг эҳтиёжлари рўёбга чиқарилади.
Таълимда ҳеч бир боланинг ажралиб қолмаслигига ривожлантиришга ўз ҳиссангизни қўшинг, четда турманг, таълим эҳтиёжларига эга бўлган болаларга бирга ёрдам берайлик.


Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling