Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади
Конституцияга киритилаётган ўзгариш
|
67-модда.
...
(учинчи қисм)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.
...
|
Тезислар
|
Бозор иқтисодиётининг энг асосий принципларидан бири – бу эркин рақобат товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва капиталнинг мамлакат бўйлаб ҳеч қандай тўсиқларсиз ҳаракатланишини кўзда тутади.
Тан олиш керак, ора-орада шундай нохуш ҳолатларга гувоҳи бўлганмиз: қайсидир амалдор қайсидир фермернинг маҳсулотини вилоятдан ташқарига чиқаришга рухсат бермаган, “фақат ўзимизда сотасан” деган. Мамлакат қонунларига ишониб, тер тўкиб етиштирган фермернинг маҳсулотини сотиш, меҳнати роҳатини кўриш вақти келганда қонунга хилоф равишда унинг фаолиятига тўсиқлар қўйилган, ҳуқуқлари чекланган. Бундай ҳолатда, фермер ўз муаммоси билан ўзи ёлғиз қолиб кетади, амалдор чиқарган қарор оқибати билан ўзи якка курашади.
Бундан ташқари, яқин ўтмишимизга назар соладиган бўлсак, ички меҳнат мигрантларимизни улар меҳнат қилиш учун борган жойидан қувиш, асоссиз равишда ушлаб кетиш ҳолатларини эслаб ўтайлик.
Ушбу норманинг киритилиши ҳоким бўладими, вазир бўладими, ҳеч бир амалдор тадбиркор ва фермерлар маҳсулотларини бир вилоятдан бошқа вилоятга олиб ўтишига, сотилишига тўсқинлик қилишига ҳаққи йўқ эканлигини англатади, келгусида турли даражадаги мансабдор шахслар томонидан товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланишини чекловчи қарорлар қабул қилинишини чеклайди.
Агарда товар ва хизматларнинг чекланишига йўл қўйилмаслигини истасак, Конституцияда ушбу норма акс этилишининг тарафдори бўлайлик!
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |