Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


-мавзу Ҳомиладор аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатланмоқда


Download 363.31 Kb.
bet7/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

1-мавзу

Ҳомиладор аёлларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқи кафолатланмоқда




Конституцияга киритилаётган ўзгариш

42-модда.
...
(учинчи қисм)
Ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланади.




Тезислар

Тан олиб айтишимиз керак, аксарият иш берувчиларга ҳомиладор ёки ёш болали аёллар иш сўраб борса, турли баҳоналарни важ қилиб бўш иш ўрни йўқ деган жавобни олади.
Ишлаб турган аёлларни ҳомиладорлиги ёки ёш боласи борлигини сабаб қилиб, “иш самарадорлиги паст” деб ўйлаб, уларни ишдан бўшатиш ниятида қонун бузилиш ҳолатлари ҳам кундалик муаммолардан бири десак, муболаға қилмаган бўламиз.
Ишдан бўшатмаган тақдирда ҳам ярим ставкага ўтишни таклиф қилиши ёки ойлигини камайтириш ҳоллари ҳам учраб туради. Фуқаролик ишлари бўйича судларда шунга ўхшаган низоларнинг кўплиги бу борада муаммо борлигини кўрсатмоқда.
Конституциямизда мазкур норманинг мустаҳкамланиши, юқорида санаб ўтилган камчиликлар ва салбий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилиши табиий.
Агар аёлимиз ва қизимиз келажакда юқоридаги муаммоларга дуч келмаслигини истасак, янги таҳрирдаги Конституцияга ёқлаб овоз беришимиз керак.




2-мавзу

Пенсия ва нафақа миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда


Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling