Тезислар
|
Бугунги кунда жамоатчилигимиз том маънода уйғонди. Айниқса ижтимоий тармоқларда дарахтларни ноқонуний тарзда кесиш ёки қурилиш нормаларига риоя қилмаслик ҳолатлари бўйича масъулларнинг хатти-ҳаракатларига одамларимиз бевосита баҳо бериб, ўз фикрини эркин ифода этишга ўрганмоқда. Хусусан, дарахтларни кесишга мораторий эълон қилинишига жамоатчиликнинг сўрови орқали амалга оширилганлигини бунга яққол мисол сифатида келтириш мумкин.
Фуқароларнинг муносиб табиий атроф муҳитга бўлган ҳуқуқлари таъминланмасдан туриб фуқароларнинг саломатлиги ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш имконсиздир. Бунда экологияга етказилаётган зарарларни камайтириш муҳим ўрин тутади.
Сўнгги йилларда мамлакатимиз улкан қурилиш майдонига айланиб, унинг қиёфаси тобора ўзгариб бормоқда. Лекин янги қурилишлар ва урбанизация жараёни муқаррар, чунки аҳоли сони ўсиб бораяпти, янги тадбиркорлик субъектлари пайдо бўлмоқда. Уларнинг ҳаёт фаолияти янги уй-жой ва инфратузилма барпо этишни тақозо қилади. Масаланинг нозик жиҳати бу жараёнда инсонлар яшаётган атроф-муҳит масалалари ҳам назардан четда қолмаслиги лозим.
Аммо уй-жой ва инфратузилма қурилишларида ҳар доим ҳам меёрларга риоя қилинишини тўлиқ назорат қилиш давлат учун имконсиз. Охирги уч йилда қурилишлардан норози бўлиб, аҳолидан 15 мингта мурожаат келиб тушгани соҳад жамоатчилик назорати механизмларини жорий этиш зарурат эканлигини кўрсатмоқда.
Конституцияга таклиф этилаётган мазкур норма жамоатчилик назоратини кенгайтириш орқали аҳолимиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолиш, аҳолининг саломатлигини ишончли муҳофаза этиш, уларнинг яшаши ва ривожланиши учун қулай атроф-муҳитни таъминлашнинг конституциявий кафолатларини кучайтиради.
Агар ўзингиз ва келажак авлод учун қулай ва экологик тоза ҳудудни сақлаб қолмоқчи бўлсангиз янги таҳрирдаги Конституцияни ёқлаб овоз беришимиз керак.
|