Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Download 363.31 Kb.
bet79/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Конституциямизда Ўзбекистон амалга ошираётган ташқи сиёсатининг асосий принципи қаторида “давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги” принципини мустаҳкамлаш ҳамда “тинчликсевар ташқи сиёсат” тўғрисидаги алоҳида нормани акс эттириш, унинг халқаро сиёсий майдондаги ўз халқаро мажбуриятларини бажарувчи, ишончли шерик сифатида мавқеини мустаҳкамлаш учун зарурдир.
Мазкур принципнинг Конституцияга қўшилиши Ўзбекистоннинг дунёдаги барча бошқа давлатлар ҳудудий яхлитлигини тан олиши ва ҳурмат қилишини, яхши қўшничилик, ўзаро ишонч, дўстона алоқаларни ривожлантиришни, сарҳадларимиз осойишталигини, халқимиз хавфсизлигини, тинч-тотув ҳаёт кечириши ва ривожланишимизнинг барқарорлигини таъминлайди.
Агар биз халқаро майдондаги ўрнимизни ва ролимизни янада мустаҳкамламоқчи бўлсак, ён-атрофида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантиришни истасак, Конституциямизга киритилаётган мазкур қўшимчаларни қўллаб-қувватлашимиз зарур.



2-мавзу

Судланганлик унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлмайди

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

28-модда.

(еттинчи қисм)
Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Тезислар

Судланганлик шахсга суд ҳукми билан жазо тайинланганидан кейин келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибат бўлиб, мазкур шахсга нисбатан муайян оқибатларни келтириб чиқаради. Масалан, давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга ишга кириш ёки уларда тегишли лавозимларни эгаллашда, ҳарбий хизматни ўташда, сайланиш ҳуқуқидан фойдаланишда ёхуд муайян фаолият билан шуғулланишда қатор тақиқларни юзага келтиради. Аммо, шахснинг судланганлиги билан боғлиқ турли чекловлар уни ўзи билан чекланиб, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларига таъсир қилмаслиги ва ҳеч бир ҳолатда инсон ўзининг яқинлари йўл қўйган хатолар учун жавоб бермаслиги керак!
Афсуски, яқин-яқингача мустабид тузумдан қолган иллат фуқароларни ишга олишда қариндошлари судланган, деб ишга қабул қилмаслик ёки юқори лавозимга тайинламаслик ҳолатлари учраб турар эди. Табиий савол туғилади, жиноят учун бутун бир авлод жавоб бериши адолатданми? Отасининг қилмиши учун нега фарзандлари ёки ака учун ука жавоб бериши керак?
Меҳнат қонунчилигига кўра, шахсларни яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик ҳолати ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этиш, деб ҳисобланади. Афсуски, бундай эскича ёндашув оқибатида кўплаб юртдошларимиз азият чеккан. Масалан, одатда бир оилада ота-она, бир неча ака-ука, опа-сингил ва фарзандлар бўлса, бу оиланинг биргина аъзоси қилган хатоси 10 дан ортиқ инсонларнинг ҳаётига салбий таъсир этади. Қанчалик уринмасин, меҳнат қилмасин, яқинининг судланганлиги инсоннинг касбий ўсиши, шахс сифатида ривожланиши, жамиятда нуфузли ўринга эга бўлишига тўғридан-тўғри тўсиқ бўлади. Шундан келиб чиқиб, конституциявий даражада судланган шахслар қариндошларининг ҳуқуқлари ҳимояланмоқда.
Агар биз судланган шахслар қариндошларининг ҳуқуқларини асоссиз чеклашни тақиқланишини тарафдори бўлсак, мазкур конституциявий ўзгартиришларни қўллашимиз зарур.





Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling