Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Download 363.31 Kb.
bet78/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

ҲАРБИЙЛАРГА ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)



1-мавзу

Мамлакат ташқи сиёсатининг муҳим принциплари

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

17-модда.

(иккинчи қисм)
Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг бузилмаслиги, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик принципларига ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган бошқа принцип ва нормаларига асосланади.
18-модда.
(биринчи қисм)
Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан икки ва кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатни амалга оширади.
...

Тезислар

Маълумки, Ўзбекистонда амалга ошираётган ташқи сиёсат – халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган принципларига асосланувчи, дўстона ва тинчликсевар ташқи сиёсатдир.
Бугунги кунда мамлакатимиз жаҳон сиёсатининг марказларидан бирига ва глобал ташаббуслар муаллифига айланмоқда. Ўзбекистон дунёнинг 130 дан ортиқ давлатлари билан дипломатик алоқалар ўрнатган, хорижий мамлакатларда ва халқаро ташкилотларда Ўзбекистоннинг 55 та дипломатик ва консуллик ваколатхоналари мавжуд, мамлакатимиз 100 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг аъзоси, турли хил кўп томонлама ҳамкорлик тузилмалари билан ўзаро шерикчилик алоқаларини ривожлантирмоқда. Бугунги давр талаби мазкур сиёсатни давомийлигини талаб этмоқда.
Ҳозирги таҳликали даврда, давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш принципига амал қилиш – ташқи сиёсатда барқарорликни таъминлашнинг муҳим омилидир.

Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling