Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши белгиланмоқда


Download 363.31 Kb.
bet86/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўриши белгиланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

43-модда.
(биринчи қисм)
Давлат фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни қисқартириш чораларини кўради.
...

Тезис

1. Фуқароларни ишсизликдан ҳимоялаш, янги иш ўринларини яратиш, камбағалликни қисқартириш ҳар қандай давлатнинг асосий вазифаларидан биридир.
2. Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини ошириш орқали 2026 йилгача камбағалликни камида икки бараварга камайтириш белгиланган. Бунинг учун, норасмий ишлаётган 2,5 млн. фуқаронинг бандлигини легаллаштириш, аёллар орасидаги ишсизлик даражасини 2 бараварга камайтириш, касбга ўқитиш кўламини 2 бараварга ошириш, яъни 1 млн. нафар ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш, 700 мингдан зиёд ишсиз хотин-қизларни давлат ҳисобидан касб-ҳунарга ўқитиш, иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, шунингдек, ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш орқали кейинги 5 йилда 3,5 млн. янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.
3. Ўзбекистонда давлат фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чоралари қаторида маҳаллалар кесимида ижтимоий ҳимояга муҳтожлар рўйхати “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Меҳр дафтари” орқали маҳаллаларда иш юритиш йўлга қўйилган. 2023 йил 1 январь ҳолатига “Темир дафтар”га киритилган 662,7 минг оила, уларнинг 2,8 млн.нафарга яқин аъзоларининг 730,5 минг нафар меҳнатга лаёқатли ишсизлари бандлигини таъминлаш орқали 632,2 минг оила “Темир дафтар”дан чиқарилди.
Давлат аҳоли бандликни таъминламаслиги, ишсизликдан ҳимояламаслиги бир қатор салбий оқибатларни жумладан, ижтимоий низолар, қашшоқлик, инсон ресурслари заифлашига олиб келиши мумкин.
4. Конституцияга киритилган янги норма иш билан таъминланмаган фуқароларни, айниқса ишсиз аёлларни сонини кескин камайтиришга, фуқароларни камбағаллик ҳолатига тушиб қолишининг олди олишга ёки камбағаллик тоифасига кириб қолган фуқароларни ундан чиқариш бўйича давлат томонидан тегишли чораларини кўрилишига конституциявий кафолат сифатида хизмат қилади.
Ўзбекистон ўзини сўзда эмас амалда ижтимоий давлат эканлигини исботлаб беради.



Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling