Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


 Шубҳасиз Конституциямизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан эътироф этилиши биринчидан


Download 363.31 Kb.
bet89/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

4. Шубҳасиз Конституциямизда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан эътироф этилиши
биринчидан, Ўзбекистоннинг қонунчилик ҳужжатларини инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши, давлат органлари ва мансабдор шахсларга қарорлар қабул қилишда халқаро ҳужжатлар талабларига риоя этиши,
иккинчидан, фуқароларга давлат органлари билан муносабатларда, суриштирув, суд-тергов амалиётида ва бошқа ҳолатларда халқаро ҳужжатлардаги нормалардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини яратади.
Ўзбекистон ўзини сўзда эмас амалда ҳуқуқий давлат эканлигини исботлаб беради.




3-мавзу

Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши белгиланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

19-модда.
(биринчи қисм иккинчи жумла)
... Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.
...

Тезис

1. Демократик давлатнинг асосий белгиларидан бири инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли таъминлаш ҳисобланади. Бу айниқса туғилганидан бошлаб тегишли бўлган ҳуқуқларга тегишли.
Мазкур ҳуқуқларга яшаш ҳуқуқи, эркинликка бўлган ҳуқуқ, шахсий ва уй-жой дахлсизлиги, бошпана ҳуқуқи, мулк ҳуқуқи, суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқ, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи, эркин ҳаракатланиш, яшаш жойини танлаш, фуқароликка эга бўлиш, меҳнат қилиш ҳуқуқи, билим олиш ҳуқуқи, тиббий ҳуқуқ ва бошқа шу кабилар киради.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши Ўзбекистон аъзо бўлган инсон ҳуқуқларига оид 80 га яқин халқаро ҳужжатларда белгиланган. Улар орасида умумэътироф этилган инсон ҳуқуқлари бўйича БМТнинг 7 та асосий шартномаси ва уларга қўшимча протоколлар, ЮНЕСКО, Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро конвенциялари, Халқаро гуманитар ҳуқуқ конвенциялари, ЕХҲТнинг “Инсонийлик мезонлари” ҳужжатлари, шунингдек, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, МДҲ каби минтақавий ташкилотларнинг ҳужжатларини миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
2.Инсон туғилганидан бошлаб тегишли бўлган табиий ва ажралмас ҳуқуқлар сирасига инсон ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, озодлиги, тенглиги, эркин бўлиши, хавфсизлиги, дахлсизлиги киради ва бу ҳуқуқлар қонунларда белгиланганлиги ёки белгиланмаганлигидан қатъий назар инсонга азалий тегишлидир, деб эътироф этилади.
3. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши мустаҳкамланмаслиги унинг турли хил ҳуқуқ ва эркинликларини тўлақонли таъминланиши, ҳар хил чекловлар жорий этилишига олиб келиши мумкин.

Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling