Тезислар ички ишлар ва жазони ижро этиш муассасалари ходимлари учун тезислар


Download 363.31 Kb.
bet84/137
Sana28.03.2023
Hajmi363.31 Kb.
#1304793
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   137
Bog'liq
Тезис КИТОБЧА

МИГРАНТЛАРГА ТЕЗИСЛАР
(1-ҳафта учун)



1-мавзу

Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиши белгиланмоқда

Конституцияга киритилаётган ўзгариш

23-модда.
...
(учинчи қисм)
Давлат хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолиш ҳамда ривожлантириш тўғрисида халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ ғамхўрлик қилади.

Тезис

1. Ҳар бир давлат ўз фуқароси қаерда бўлишидан қатъий назар, уни ҳимоя қилишга мажбурдир. Зотан, Ўзбекистон Республикаси паспортида бежизга “ушбу паспорт эгаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясидадир”, деб алоҳида белгиланмаган.
2. Узоқ муддатга ишлашга кетаётган фуқароларимизнинг сони анчагина. ҳозирда Россия, АҚШ, Канада, Англия, Германия, Жанубий Корея, Япония каби давлатларда доимий яшаб қолаётган юртдошларимиз сони катта рақамлар билан ўлчанади. Россияда миллионлаб, АҚШнинг ўзида ҳозирда уч юз мингга яқин ўзбеклар истиқомат қилишади. Жанубий Кореяда 70 мингдан зиёд, Японияда 4 минг атрофида ватандошлар яшайди.
Сўнгги йилларда Давлат раҳбарининг ташаббуси билан хорижда яшаётган фуқаролар ва ватандошлар билан тизимли асосда ишлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Хориждаги ватандошларимиз билан ҳамкорликни ривожлантириш, уларнинг юртимиз тараққиётига доир ғояларини, ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу борада Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари жойлашган мамлакатларда ва уларнинг консуллик округига кирувчи давлатларда фаолият юритаётган 150 дан ортиқ диаспора ташкилотлари, миллий маданий марказлар билан самарали ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган, хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимиз билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди. Фақат, 2023-йилнинг январ-феврал ойларида чет элда моддий жиҳатдан қийин аҳволда қолган 462 нафар фуқарога қарийб 57 минг АҚШ доллари миқдорида ёрдам кўрсатилган.
Консуллик-ҳуқуқий фаолият доирасида эса чет элдаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хориждаги ватандошлар билан мулоқотни мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратилган, ўттиз икки мингдан зиёд Ўзбекистон фуқаросига консуллик хизматлари кўрсатилган, 794 нафар ҳамюртимизни чет элда иш билан таъминлашга кўмаклашилган.
Бундан ташқари, фавқулодда вазиятлар, табиий офатлар, мураккаб эпидемиологик ҳолатлар ва техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган 10 мингга яқин фуқаромизга 108 минг АҚШ долларидан зиёд кўмак кўрсатилган. Бунда ёрдамнинг катта қисми Туркияда рўй берган зилзила оқибатида жабр кўрган фуқароларга кўрсатилган.
3. Конституцияга киритиладиган янги норма хорижий давлатлардаги юртдошларимиз билан доимий ва самарали алоқалар ўрнатиш мақсади белгиланган бўлиб, унинг доирасида хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистон ҳудудида тадбиркорлик, инвестициявий, илмий, маърифий ва маданий фаолият билан шуғулланишга фаол жалб қилиш, ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш, юртимизнинг бой илмий, маданий ва маънавий меросини кенг тарғиб қилиш ва оммалаштириш каби вазифаларни тўлақонли бажариш тизимини мустаҳкамлайди.
Давлатимиз хорижда яшаётган ватандошлар билан алоқаларни сақлаб қолмаслиги миллий қадриятларимиз, унутилиши, миллий маданиятимиз, дилимиз, урф одатларимиз йўқотилишига олиб келиши мумкин.
4. Мазкур янги норма фуқароларимизни доимий равишда давлат ҳимоясида эканлигига ишончини мустаҳкамлашга, хорижда яшаётган фуқаролар ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш ва ватандошлар билан алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилади ҳамда давлат ва унинг масъул органларининг ўз фуқаролари тақдирига бефарқ эмаслигини намоён этади.

Download 363.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling