Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Одамдан одамга юқиши ҳақида


Download 1.43 Mb.
bet86/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Одамдан одамга юқиши ҳақида. ЖССТ экспертларининг Въетнамдаги текширувларида диққатга сазовор бир ҳолат аниқланди. Бунда 2 та ака-ука 9 кун фарқ билан парранда гриппи билан касалланди. Улардан бири иккинчисини касалхонада парвариш қилиши натижасида касалликка чалинди. Лекин уларнинг бир вақтда касалликларни юқтирганликлари, фақат яширин давр иккаласида ҳар хил давом этган бўлиши мумкинлиги ҳам эҳтимолдан холи эмас. Мутахассислар фикрича, яқин кунларда H5N1 мутацияси натижасида касалликнинг ҳаво-томчи йўли билан одамлар орасида тарқалиши мумкинлиги эътироф этилмоқда.
2006 й. 10 март маълумотларига қараганда дунёда парранда гриппи билан касалланиш 175 кишини ташкил қилди. Ўлим ҳолати-50%га яқин.1997 йилдан буён бу инфекциядан 60 киши ҳалок бўлди. Мутахассислар таъкидлашича, агар одам одатий грипп ва парранда гриппи билан бир вақтда касалланса, ўзаро алмашиниб, янги штамм ҳосил қилади ва бу янги вирус энди бевосита одамдан одамга юқиши мумкин бўлади.
Парранда гриппи вирусининг ўзига хос хусусиятлари
- вирус мутацияланиб, янада вирулентлиги ошади;
- вирус турга оид тўсиқни енгиб ўтиб, қушлардан одамларга юқмоқда. Бироқ бевосита одамдан одамга ўтиши исботланмаган (барча беморлар касалланган қушлар билан мулоқотда бўлган).
- вирус асосан беморларга юқиб, уларнинг ўлимига сабаб бўлади.
- касаллик манбаи ва юқиш йўллари тўлиқ аниқланмаган. Шунинг учун ҳам вирусни назорат қилишнинг имконияти бўлмаяпти.
-касаллик тарқалишини тўхтатиш чоралари барча касалланган қушларни бутунлай йўқотишдир.
Патогенези тўлиқ ўрганилмаган.
Клиникаси. Касалликнинг яширин даври одамда 2-8кун (баъзан 17 кунгача) давом этади. Касаллик гриппсимон белгилар билан бошланади: иситма, йўтал, томоқда оғриқ, тумов, аксириш, бурундан суюқлик оқиши, томоқ қуриши ва ачишиши, умумий ҳолсизлик, дармонсизлик, мушаклардаги оғриқлар безовта қилади. Касаллик кўз инфекцияси, ўткир респиратор касалликлар, пневмониялар кўринишида ҳам намоён бўлиши мумкин. Кейинчалик қусиш, қоринда оғриқ, кўкрак қафасида оғриқ, бурун ва милкдан қон кетиши каби белгилар қўшилади.
Зотилжам барча беморларда вақтли, ўртача 5-кунида қўшилиб, юқоридаги белгилар билан қонли балғам, нафас олиш қийинлашуви, нафас олганда крепитация, овоз хириллашуви каби белгилар аниқланиши мумкин. Беморларнинг аксариятида сувли нажас ва мултиорган (буйраклар, юрак) зарарланиш белгилари намоён бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling