Ўткир респиратор касалликлар билан касалланган болаларни назорат қилиш бўйича маршрутизация тартиби. 1-босқич
Download 15.93 Kb.
|
2.1 илова -маршрутизация
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-босқич
- “Оналарга бола парвариши бўйича тавсиялар”ни
- 4-босқич
ССВ нинг 2022 йил 21 октябрдаги 11-32733-сонли топшириқ хатига 1 илова Ўткир респиратор касалликлар билан касалланган болаларни назорат қилиш бўйича маршрутизация тартиби. 1-босқич – Патронаж ва педиатрия ҳамширалари томонидан уяли алоқа орқали боғланиш ва хонадонларда болалар орасида қуйида келтирилган аломатлар мавжудлигини кунлик ўрганади: 38 даражадан юқори тана харорати; Уйқучан ёки карахт ҳолатда бўлиши; Бурун битиши ёки ажралма келиши; Йўтал (қуруқ ёки балғамли); Нафас олиш тезлашиши ёки шовқинли нафас; Ич кетиши, суюқлик ичмаслик, кўнгил айнаш ёки қусиш; Болани танасини титраши (юқори тана хароратига бўлган тутқаноқ). 2-босқич – патронаж ёки педиатрия ҳамшираси уяли телефон орқали хабар олганида, юқорида келтирилган аломатлардан 1 таси аниқланса Оилавий шифокорга йўналтиради. Агарда юқорида келтирилган аломатлар аниқланмаса 2-иловада келтирилган “Оналарга бола парвариши бўйича тавсиялар”ни тарқатма сифатида беради ва ҳар бир бандини тушунтиради. 3-босқич – Оилавий шифокор болани умумий ахволидан келиб чиқиб уйда ёки Оилавий поликлиника ёки (ОШП)да ёки КТМПнинг “Болалар бўлими”да кўрикдан ўтказади. Ўткир респиратор касаллик билан касалланган болани кўригини ўтказиш жараёнида, зарурат пайдо бўлса болалар касалликлари бўйича тор мутахассис жалб қилинади. 4-босқич – Оилавий шифокор ёки бошқа тор мутахассис 3-иловада келтирилган “Тиббиёт ходимлари учун кўрсатма”дан фойдаланилган холда уйда (амбулатория шифокори назоратида) даво тавсия қилади ёки шифохонага йўлланма беради. 5-босқич: а) Уй шароитида (амбулатория шифокори назоратида) даво тавсия қилинган болаларни касаллик кечувини назорат қилиш учун патронаж ёки педиатр ҳамшираси орқали ҳабар олиб туришини оилавий шифокор назорат қилади; б) Йўлланма билан шифохонага даволаниш учун юборилган болани шифохонадан чиққандан кейин патронаж ёки педиатр ҳамшираси томонидан уяли алоқа ёрдамида ҳабар олиши орқали оилавий шифокор болани умумий ҳолатини назорат қилади. Download 15.93 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling