Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 1.43 Mb.
|
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- РЕСПИРАТОР – СИНЦИТИАЛ ИНФЕКЦИЯ
- Патогенез ва иммунитет
Ташхисоти. Маҳаллий белгиларнинг умумий белгилардан устунлиги, алоҳида орган ва системаларнинг кетма-кет зарарланиши, дастлаб катарал ўзгаришлар, сўнг суст токсикознинг ривожланиши, икки тўлқинли иситма реакцияси, юқори нафас йўллари катари, кучли экссудацияли конъюнктивит, ринит, фарингит, бўйин лимфа тугунларининг катталашуви, генерализацияланган лимфоаденопатия.
Аденовирусларни бурун ажралмаси, бурун-халқум орқа девори ва конъюнктива суртмалари, ювиндилари, нажасдан ажратиб олиш мумкин. Экспресс диагностикада иммунофлюоресценция, КБРдан фойдаланиш мумкин. Даволаш. Маҳаллий 0,25%ли оксалин, теброфен қўлланилади. Одам интерферонини ингаляция қилиш ёки бурунга томизиш мумкин. Оғир ҳолларда зардоб полиглобулини болаларга 0,15-0,2 мл/ кг, катталарга 3-6 мл м/oга юборилади. Тумовда томир торайтирувчи препаратлар (нафтизин, пиносол, галазолин, эфедрин гидрохлорид) бурунга томизилади. Фарингитда фарингосепт ёки фалиминт берилади. Витаминотерапия, антибиотиклар берилиши мумкин. РЕСПИРАТОР – СИНЦИТИАЛ ИНФЕКЦИЯ РС инфекция – ҳаво – томчи механизм орқали юқадиган, асосан пастки нафас йўлларининг зарарланиши ва кучсиз заҳарланиш билан кечадиган ўткир антропоноз вирусли инфекциядир. Патогенез ва иммунитет. Вирус нафас йўли эпителийсига бурун йўллари шиллиқ қаватида пастки нафас йўлларига тарқалади. Бронх дарахти дренаж функциясининг бузилиши, ателектаз, эмфизема, вирусли – бактериал майда ўчоқли пневмонияларга сабаб бўлади. Болаларда 6 ойгача плацентар иммунитет бўлади. Лекин аналогик антителолар бурун секретида бўлмаслиги туфайли уларда тез – тез РС инфекция ривожланади. Клиникаси. Яширин давр 3-7 кун, катта ёшларда касаллик асосан респиратор трактнинг юқори бўлимлари зарарланиши билан енгил кечади. Бурун битиши, томоқ қичиши, акса уриш йўтал кузатилади. Бурун – халқум гиперемияланган, ундан кўп миқдорда шиллиқ секрет ажралади. Тана ҳарорати нормал ёки субфебрил, қонда ўртача лимфомоноцитоз, касаллик 2-10 кун давом этади. Эрта болалик даврида касаллик ринит ёки назофарингитдан бошланади. 2-3 кундан сўнг астматик компонентли бронхит ёки бронхиолит қўшилади. Йўтал давомли, хуружсимон, оғриқли бўлиб, ҳансираш, цианоз кузатилади. Ўпкаларда кўплаб тарқоқ майда ва ўрта пуфакчали хириллашлар, перкуссияда тимпаник товуш. Бронхиолит ривожланганда нафас олиш 60-80та бўлади. Пневмония билан кечганда ҳансираш акроцианоз, истма, лейкоцитоз кузатилади. Ташхисоти. 1 ёшгача болаларда респиратор касалликнинг тарқалиши, патологик жараёнга пастки нафас йўлларининг жалб этилиши, бронхиолит, пневмонияларнинг ривожланиши. Бундан ташқари вирусологик, серологик, иммунофлюоресценция муҳим аҳамиятга эга. Даволаш. Умумий қувватловчи, стимуловчи препаратлар. Дастлаб одам лейкоцитар интерферонини бурунга томизиш ёки ингаляцияси қўлланилади. Пневмонияда антибиотиклар берилади. Бронхиолитда ва астматик компонентда антибиотиклар, бронхоспазмолитиклар, йўталга қарши, сўнг балғам кўчирувчилар (терпингидрат, пертуссин), десенсибилловчи, ханталлар, банкалар, оксигенотерапия қўлланилади. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling