Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet81/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Клиникаси. Яширин даври 1 кундан 2 ҳафтагача, ўртача 4-8 кун давом этади. Кўпинча касаллик қалтираш, бош оғриғи, тана ҳароратининг кўтарилиши билан ўткир бошланади. Беморлар эт қақшаши, суяк, бўғим ва мушакларда оғриқ сезадилар. Баъзан кўнгил айнаб, қусишлари мумкин. Айрим беморларда тўш пастида оғриқ бўлиб, ичи суриши мумкин. Заҳарланиш белгиларини иситма даражасига мос келмаслиги, ҳамда маҳаллий катарал ўзгаришларни умумий ўзгаришлардан устун туриши бу касаллика хосдир. Уйқусизлик, бош айланиши, кўнгил айнаши каби аломатлар камдан-кам кузатилади. Беморнинг умумий кўриниши ўзига хосдир: юзи кепчиган, қизарган, бурнидан кўп шиллиқ суюқлик келади, битта ёки иккала кўзида конъюнктивит, кўз склерасининг томирлари бўртиб қизарган бўлади. Фолликуляр ва қоплама конъюнктивитлар асосан болаларда учрайди (20-21 расм), катталарда катарал яллиғланиш бўлади. Бодомча безлар шишган, парда билан қопланган бўлади. Жағ ости, орқа бўйин лимфа тугунлари катталашади.
Асосий патологик жараён локализациясига боғлиқ ҳолда касалликнинг бир неча клиник шакллари мавжуд: Аденовирусли ринофарингит ёки ринитни асосан 1, 2, 3 ва 5 серовардаги вируслар чақириб, бошқа ўткир респиратор касалликлардан деярли фарқ қилмайди. Иситма 1 ҳафтагача, катарал белгилар 1-3 ҳафта давом этади. Оғиз-ҳалқум лимфоид тўқимаси гиперплазияси, катарал ёки пардали тонзиллит, гранулёз фарингит кузатилади. Фарингоконъюнктивал иситма, тумов, фарингитдан бошланади, тезда фолликуляр конъюнктивит, кўздан ёш оқиши, қовоқлар шиши ва кўз ёриқларнинг торайиши қўшилади. Конъюнктиванинг яллиғланиши дастлаб бир томонлама, сўнг 2 томонлама бўлиб, пардалар ҳосил бўлади. Тана ҳарорати 38-39 Сгача кўтарилади. Бу клиник шакл 2-3 ҳафта давом этади.
Эпидемик кератоконъюнктивитда конъюнктивит билан биргаликда, шоҳ парданинг ўчоқли зарарланиши, кўзда оғриқ, фотофобия кузатилади. Иситма реакцияси кучсиз. Шох парда инфильтратлари узоқ вақт (2 ойгача) сўрилади.
Болалар кўпинча астматик синдромли ўткир ларинготрахеобронхит учрайди. Белгилари: овоз бўғилиши, дағал оғриқли йўтал, экспиратор ҳансираш, қуруқ ва нам хириллашлардан иборат.
Аденовирусли пневмониялар вируснинг Н-серовари томонидан чақирилиб, жараёнга кейин бактериялар ҳам қўшилади. Улар майда ўчоқли ёки қўшилган бўлиб, 1 ёшгача болаларда рецидивланишга мойил.
Аденовирусли мезаденитга оғриқ хуружлари, кўнгил айниш, қусишлар хос. Қориннинг чуқур пальпациясида тутқич илдизида максимал оғриқ пайдо бўлиб, мезентериал лимфа тугунлари пайпасланади. Периферик қонда – лейкоцитоз, лейкопения, ЭЧТ ошиши ёки нормал бўлиши мумкин.
Ўпка нафаси дағаллашган, қуруқ хириллашлар эшитилади. Айримларда майда ўчоқли зотилжам аломатлари кузатилади. Ичак зарарланиши сингари зотилжам ҳам асосан гўдак болаларда бошланади.
Пульс тана ҳароратига мос келади. Юрак товушлари хиралашган, айрим ҳолларда кучсиз систолик шовқин эшитилади. Юрак–томир тизимининг зарарланиши фақат касалликнинг оғир кечишига хос.
Аденовирус инфекцияси бошқа ЎРКдан яна ошқозон ичак йўлининг зарарланиши билан фарқланади. Беморнинг ичи бузилиб, қорни оғрийди, кунига 4-6 мартагача ич кетиши мумкин, кўпчиликда жигар, айримларда талоқ ҳам катталашади. Қонда деярли ўзгариш бўлмайди, баъзан бироз лейкопения, эозинопения бўлади. ЭЧТ нормада ёки бироз ортиши мумкин.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling