Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 1.43 Mb.
bet80/149
Sana26.06.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1655967
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   149
Bog'liq
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДА ҲАМШИРАЛИК ИШИ

Асорати: кўпроқ зотилжам, отит, ангина, синусит, гайморит ва бошқалар бўлиб, улар иккаламчи микроблар, яъни вирус ва бактериялар биргаликда таъсир қилишдан ривожланадилар. Зотилжам кўпинча гўдак болаларда ҳамда сурункали нафас йўли касалликлари бўлган шахсларда учрайди.
Давоси. Вирусли ринитда оксолин ёки теброфен мази қўлланилади. Тумовда-томир торайтирувчи моддалар қўлланилади. Оғир ҳолларда донор гаммаглобулинлари ёки полиглобулинни юборилади. Т-лимфоцитлар дефицитида левамизол, В-лимфоцитлар дефицитида дибазол, натрий нуклеинат қўлланилади. Пневмонияда антибиотиклар (бензинпенициллин, оксациллин, эритромицин), балғам кўчирувчилар, хантал ишлатилади. Круп ривожланса оёққа иссиқ ванна, буғли ингаляциялар, аэрозоллар ишлатилади.
Профилактиси. Санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар: беморларни ажратиш, намли тозалаш, ҳавосини алмаштириш, идишларни, бемор кийимларни қайнатиш, дока ниқоб тақиш. Махсус профилактика учун интерферон, оксалин мазидан фойдаланилади.
АДЕНОВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ
Аденовирус инфекцияси ўткир респиратор касаллик бўлиб, лимфатик безлар, кўз ҳамда нафас йўли шиллиқ қаватларнинг зарарланиши ва кучсиз заҳарланиш аломатлари билан ифодаланади.
Этиологияси. Вирус ўзида қўш иплик ДНК тутиб, уч хил антигенга эга. Вирус одам ва маймун эмбриони ҳужайрасида кўпаяди. Ташқи муҳитга анча чидамли. Айниқса, паст ҳароратга узоқ чидайди. Юқори ҳарорат ва дезинфекцияловчи моддалар таъсирига чидамсиз. Касалликдан кейинги иммунитет типга хос.
Эпидемиологияси. Хасталик манбаи касал одам, вирус ташувчи ҳам бўлиши мумкин. Тарқалиши-ҳаво-томчи йўли орқали. Бу касалликга гўдак болалар ва ҳатто энди туғилган чақалоқлар ҳам жуда берилувчан бўладилар. Мактабгача ёшдаги болалар орасида болалар жамоасида эпидемик тарқалишлар бўлиши мумкин. Катталарда касаллик одатда спорадик ва енгил ўтади. Касалликдан кейинги иммунитет турғун бўлмаганлиги учун қайта касалланиш мумкин. Бу касаллик йилнинг ҳамма фаслларида, кўпроқ совуқ ойларда учрайди.
Кўпчилик янги туғилган чақалоқларнинг қонида вирусига қарши антителлар (онадан олинган) топилади. Бироқ бу антителалар биринчи ҳафта охирида йўқолиб, қайта касалланишлар оқибатида 4-6 ёшида яна пайдо бўлади.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling