Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

Клиникаси. Касалликнинг яширин даври 2 кундан 10 
кунгача давом этади. Дифтерия клиник жиҳатидан ҳар хил 
кечади. Бу касалликнинг бир нечта клиник таснифи бўлиб, 
шулардан В.И.Молчанов таснифи клиникада кўп қўлланиляпти. 
1.Ҳалқум дифтерияси: 


190 
а) чегараланган шакллари (катарал, оролчали, пардали); 
б) тарқаланган шакллари (ҳалқум ва бурун, ҳалқум ва томоқ, 
ҳалқум ва оғиз бўшлиғи); 
в) токсик шакллари (субтоксик, токсик I, II, III даражали 
гипертоксик ва геморрагик). 
2. Ҳиқилдоқ дифтерияси (чегараланган бўғма). 
3. Бурун дифтерияси (катарал, ярали, пардали).
4. Кам учрайдиган дифтериялар (кўз, қулоқ, жинсий аъзолар
тери, киндик). 
Ҳозирги пайтда ҳалқум дифтерияси кўп учрайди, ҳамма 
касалликларнинг 98%ни ташкил қилади. 
Ҳалқум дифтерияси типик (пардали, тарқалган, токсик) ва 
атипик (катарал, оролчали) шаклларда кечиши мумкин. Ҳозирги 
пайтда фаол иммунизация кенг қўлланилаётган даврида катарал 
шакли нисбатан кўп учраб, кам ташхис қилинаяпти. 
Касалликнинг бу шаклида беморнинг аҳволи деярли ўзгармайди. 
Баъзида умумий ҳолсизлик, ютинганда бир оз оғриқ, тана 
ҳароратининг субфебрил кўтарилиши кузатилади. Бемор 
ҳалқумини текшириб кўрганда, безларнинг қизаргани ва 
шишгани, маҳаллий лимфа тугунчаларининг катталашганини 
кўрамиз. Кейинчалик бу кечиш соғайиш билан туганланиши ёки 
типик кечишга ўтиши мумкин.
Ҳалқум дифтериясининг оролчали кечиши ҳам енгил 
ўтиши билан тавсифланади, тана ҳароратининг кўтарилиши, 
зарарланиш белгилари кузатилади. Бемор бош оғришига, 
ҳолсизликка ютинганда томоғида оғриқнинг борлигидан шикоят 
қилади, текширувда тана ҳароратининг кўтарилганлиги (37-
37,5
о
С) бодомча безларнинг катталашгани ва шишгани кўринади.
Безнинг баъзи қисмларида (оролчаларда) фибринли 
пардани кўриш мумкин. Бу парда осонлик билан ажралади
ажратилганда пастки тўқима қонамайди. Маҳаллий (жағ ости) 
лимфа тугунлари бироз катталашган, оғриқсиз бўлади.
Ҳалқум 
дифтериясининг парадали шакли ўткир 
бошланиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, умумий заҳарланиш 
белгилари юқорилиги, яъни ҳолсизлик, бош оғриш, иштаҳанинг 
пастлиги, лоҳаслик билан тавсифланади. Бодомча безлар 
катталашган, шишган, қизарган, ялтироқ фибринли парда билан 
қопланган бўлиб, жуда кийинчилик билан ажратилади. Парда без 
тўқимасидан ажратилганда қонаш кузатилади. Парда безнинг 


191 
ҳамма қисмини ёки кўпрок қисмини эгаллаган бўлиб, юза 
қисмида бурмачалар ҳосил бўлади. Баъзида жараён бир 
томонлама бўлиши мумкин (28-расм). Парда жуда мустахкам, 
шпателлар орасида титилмайди, сувга чўктирилганда иримайди 
ва ўз кўринишини ўзгартирмайди. Пардага 2% теллурит калий 
ёки натрий эритмаси суртганда, у 15-20 минутдан сўнг қораяди. 
Махаллий лимфа тугунлари катталашган ва оғриқли бўлади. 
Дифтерияга қарши зардобни юборгандан сўнг пардалар аста 
секин камайиб боради. Безлар 2-3 кун мобайнида бутун пардадан 
халос бўлади. Хусусий давосиз бу ҳол янада зўрайиб, касалликни 
оғир шаклда (тарқалган, токсик) кечишига сабаб бўлади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling