Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Патогенетик даво усуллари


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
Патогенетик даво усуллари. Булар асосан заҳарланиш 
(инфекцион токсик карахтлик юз бермаслигига) ва бош мия 
шиши пайдо бўлмаслигига қаратилган усуллардир. Шу мақсадда 
организмга етарли миқдорда глюкоза эритмаси, физиологик 
эритма, плазма юбориб турилади, қон қуйилади. Бу хилдаги 
дезинтоксикацион даво 1-2 кун давом этади. Шу билан бир 
қаторда дегитратацион даво усуллари ҳам қўлланилади. 
Мушаклар орасига 20% ли магний сульфат эритмаси, натрий 
хлорид, кальций хлоридларнинг гипертоник эритмалари, сийдик 
ҳайдайдиган дорилар (гипотиозид, новурит) тайинланади. 15 %ли 
маннитол эритмасини (1 кг тана оғирлигига 3 г ҳисобидан) 30 
фоизли мочевина эритмаси (1 кг 1г ҳисобидан) билан бирга 
ишлатилса яхши натижа олинади. Аммо буйрак касалланганида 
ва геморрагик аломатлари кўринганда мочевина ишлатиш 
мумкин эмас. Уотерхауз-Фридрихсен синдроми юз берганда 
(яъни менингококк сепсисининг ўта ўткир хилида) венага 
физиологик эритма, 5% глюкоза эритмаси, тегишли дозада 
норадреналин, мезотон, адреналин, кордиамин, гидрокортизон 
(100-200 мг), 5%ли аскорбинат эритмаси юборилади. Бу 
дориларни қанчадан ва қанча вақт юбориш кераклиги даволаш 
жараёнида қон босими ва пешоб қай даражада аслига 
келаётганига қараб аниқланади. Бемор коллапс холатидан 
чиқарилгач 
мушаклари 
орасига 
ҳар 
4-6 
соатда 


187 
кортикостериоидлар юбориб турилади. Катта дозаларда 
аскорбинат кислота, 200-800 мл миқдорида 4 % ли натрий 
бикарбонат юбориш тавсия этилади. Талваса тутиши қайтарилса, 
беморга хлоралгидратдан клизма қилинади ва люминал 
ичирилади. Мушаклар орасига седуксен юборилса (бир кунда 50-
100 мг) яхши натижа олинади. 
Профилактикаси. Менингококк инфекциясининг хилидан 
қатьий назар ҳамма беморлар касалхонага ётқизилади. Болалар 
коллективларида бемор билан контактда бўлганлар назорат 
остига олинади ва текширилади. Текширилганлар орасида 
бактерия ташиб юрувчилар топилса, уларни санация максадида 3 
кун босим сульфаниламид препаратлар берилади. Бундай 
коллективда текшириш ва санация ишлари тугамагунга қадар 
янги болалар қабул қилинмайди. Бундай коллективга қарашли 
бино, бемор ётган хона дезинфекция қилинади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling