Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти


Эпендиматит синдроми билан ўтадиган менингит


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/174
Sana12.10.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1700314
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   174
Bog'liq
Юкумли касалликларда хамширалик

 
Эпендиматит синдроми билан ўтадиган менингит
Менингит диагнози кеч аниқланган ва унга нотўғри даво 
қилинган ҳолларда эпендиматит белгилари пайдо бўлади. 
Беморни уйқу тортаверади, мушаклар қисқариши кучлироқ 
бўлади, бемор бетартиб ҳаракат қилади, кундан-кунга озиб 
кетади (кахексия). 
Серозли менингит. Менингит баъзан серозли менингит 
кўринишида ўтади. Бунда менингеал синдром яққол 
кўринмайди. Орқа мия суюқлиги тиниқ бўлади, плеоцитоз (1мм 
да 200-800 ҳужайра) аниқланади. Плеоцитоз асосан лимфоцитлар 
ҳисобига бўлади. 
Менингоэнцефалит. Касалликнинг бу хили кам учрайди. 
Менингеал синдром суст ифодаланган бўлади, асосан энцефалит 
белгилари аниқланади. Касаллик бирданига бошланади, бемор 
руҳияти бузилиб, уни талваса тутади, оёқ-қўллари фалаж ёки 
ярим фалаж бўлиб қолади. Менингококк энцефалити кўпинча 
беморнинг ўлими билан тугайди. 
Асоратлари. Даво кеч бошланганида турли асоратлар ва 
қолдиқ аломатлар аниқланади. Менингитдан соғайган кишиларда 
астения синдроми (тажанглик, тез чарчашлик, бош оғриги) 
учрайди. Ёш болалар менингитдан сўнг йиғлоқи бўлиб қолади. 
Даволаш вақтида антибиотиклар дозаси кам бўлса, менингит 
қайталаниб, зўриқиши мумкин. Энцефалит билан ўтган 
менингитдан сўнг камдан-кам ҳолларда оёқ-қўллар фалаж ёки 
ярим фалаж бўлиб қолади. Реконвалесцентларнинг 3 фоизида 
қулоқ оғир тортиб, кўзи хиралашади. Гидроцефалия кам учрайди. 
 
Ташхисоти ва қиёсий ташхисоти. Менингококкли 
инфекция касаллик тарихи, эпидемиологик анамнез ва клиник 


185 
белгилар асосида қўйилиб, лабаратор тасдиқланади. Клиник 
шаклидан қатьий назар барча беморлар ҳалқумидан суртма 
олинади. Касаллик бемор терисида разеолёз тошмалар тошиши
яъни менингококкцемия билан кечадиган бўлса, албатта қон 
қандли бульонга экилиши шарт. Ташхис қўйишда баьзан қалин 
қон томчиси, тошмалар суртмаси экмаси узвий ёрдам кўрсатади. 
Менингит ташхисини аниқлашда орқа мия суюқлигини 
текшириш жуда мухим аҳамиятга эга. Менингококк менингитида 
ликвор йирингли ва лойқа бўлади, плеоцитоз кўпаяди (1 мм да 
1000-10000 ҳужайра топилади), нейтрофилёз (60-100 %) 
аниқланади. Оқсил миқдори 1-3,3 фоизни ташқил қилади. Панди 
ва Нонне-Апельт реакциялари мусбат натижа беради. 2-3 см/куб. 
ликворни центрифугадан ўтказиб, чўкмасидан суртма 
тайёрланади. Пробиркада қолган ликворга 5 мл суюқ агар 
қўшилади ва термостатга қўйилади (микробларни тўплаш учун). 
Агарли муҳитда ўсиб кўпайган культура агллютинация реакцияси 
ёрдамида ўрганилади. Умуман менингококк культураси 4-7 кун 
текширилади.
Йирингли менингитларни асосан менингококк ва стафилококк 
пневмококклар қўзғатади. Уларни қиёслаш муҳим аҳамият касб 
этади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   174




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling