Тиббиёт институтлари талабалари учун ўҚув адабиёти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
Юкумли касалликларда хамширалик
- Bu sahifa navigatsiya:
- Профилактикаси.
Эмлаш тўғрисида. Ҳар бир эмлашда ишлатиладиган вакцина миқдори қатъий белгиланади. Эмлаш қорин териси остига қилинади. У кўп оғритмайди, тез ўтиб кетади. Эмлаш сонини врач белгилайди. Врач зарарланган кишининг касал ҳайвон билан алоқада бўлиш тафсифига, шунингдек тишлаб 261 олинган жой, тишлаш сони, оғирлигига қараб эмлаш сонини белгилайди. Москвадаги Мечников номли вакцина ва зардоб илмий – тадқиқот институтида – антирабик гаммаглобулин тайёрланади. Бу препарат иммунли қутириш касаллиги юқмайдиган ҳайвон қони зардоби таркибий қисмлардан биридир. Қоннинг бу қисми да кўп миқдорда антителолар, яъни қутириш касаллиги вирусининг зарарли таъсирини бартараф қиладиган моддалар бор. Гаммаглобулин ҳайвон тишлагандан мумкин қадар тезроқ организмга киритилади. Антирабик гаммаглобулин юборилган– дан кейин 24 соат ўтгандан сўнг антирабик вакцина билан эмлаш курси тайинланади. Вакцина юборилган пайтда, организм антителолар деб аталган алоҳида ҳимоя моддаларини ҳосил қила бошлайди. Вакцина организмга барвақт юборилса, антителолар эрта ҳосил бўлади ва шу билан бирга, улар вирус билан шу қадар тезроқ учрашади. Башарти вирус асаб йўллари орқали мияга ўтиб, зарарланиш касалликка айланганидан кейин бемор албатта ўлади. Ҳозирги вақтда республикамизнинг барча туманларида аҳоли яшайдиган пунктларда антирабик вакцина ва антирабик гаммаглобулин етарли миқдорда мавжуд. Профилактикаси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 январдаги 32-сонли карорига биноан қишлоқ жойларида, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг махсус хизмати ходимлар дайди итларни йўқ қилиши лозим. Хонаки ит ва мушуклар доимий ветеренария хизмати назоратида бўлиши керак. Уларни вақти билан эмлаб турилади. Тишланган ит ўз хўжайининг уйига ёки ветенария муассасида 14 кун давомида назорат остида сақланади. Шу муддат ичида ҳайвонда қутириш аломатлари пайдо бўлса, уни ўлдириб текшириб кўрилади. Ит тишлагандан кейин 14 кун ичида ўша ит ўлса, ёки йўқолиб кетган булса, одамнинг эмланиши зарур. Касал ҳайвон– ни ажратиб қўйиш керак. Бундай ҳайвонни ажратиб қўйиш мум кин бўлмаган тақдирда улар ўлдирилади, жасади эса, ветери– нария ходимлари етиб келгунча сақланади. Қутирган ҳайвон ётган жой ўрнини NaOHнинг 1-2 %ли эритмаси билан ёки формалиннинг 2%ли эритмаси билан албатта дезинфекция қилинади. Ҳайвон сўлаги билан ифлосланган кийим–кечакни 262 қайнатиш, сўнгра ювиш керак. Ювиб бўлмайдиган кийимлар қизиган дазмол билан дазмолланади. Ит, мушукларни тўғри асраш қутиришнинг олдини олишда катта аҳамиятга эга. Шаҳарда, туман марказида, ишчилар посёлкасида ёки қишлоқда яшовчи ити бор ҳар бир киши ҳар йили уни рўйхатдан ўтказиб, гувоҳнома ва номерли белги олиши керак. Чорво молларини қўриқлайдиган итлардан ташқари барча итларни боғлаб асраш керак. Хонаки ва хизматдаги итларни ҳовлидан буриндиқ кийгизиб, тасма билангина олиб чиқиш лозим. Ит, мушукларни болалар бўлган жойларда сақлаш ярамайди. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling